«Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ томонидан «Яшил» истеъмол кредитлари бўйича қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари ва ресурс тежамкор ускуналардан фойдаланган ҳолда аҳоли хонадонлари, ижтимоий соҳа объектлари ва тадбиркорлик субъектларини иссиқлик энергияси билан барқарор таъминлаш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили”да амалга ошириладиган асосий вазифалар ижроси доирасида иссиқлик таъминоти соҳасини ислоҳ қилиш, инновацион технологиялардан фойдаланган ҳолда биноларда энергия йўқотишларни камайтириш бўйича самарали чора-тадбирлар белгиланган.  

Мазкур молия муассаcаси томонидан ажратиладиган «Яшил» истеъмол кредитлари бўйича фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаб бериш учун бюджетдан ташқари Тармоқлараро энергияни тежаш жамғармаси ҳисобидан компенсация олиш мақсадида янги таҳрирда «Яшил энергия» истеъмол кредит маҳсулот паспорти ишлаб чиқилди. 

«Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ мутахассислари томонидан «Яшил энергия» истеъмол кредити кенг миқёсда тарғиб қилинмоқда.

Жумладан, якка тартибдаги аҳоли хонадонларида энергия самарадорлик ҳақида тарғибот ишлари олиб борилмоқда. Уларга энергия самарадорлик давр талаби экани ва маблағларнинг иқтисод қилинишида муҳим восита бўлиб хизмат қилиши ҳақида тушунтиришлар берилмоқда. Мазкур кредит маҳсулотидан фойдаланиб ўз хонадонида энергия самарадорликка эришган фуқароларнинг турмуш тарзи бошқа маҳаллаларда яшовчи аҳоли вакилларига намуна сифатида кўрсатилмоқда.

«Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ томонидан "Яшил энергия" истеъмол кредити бўйича 2025 йилнинг ўтган даври мобайнида 235 нафар мижозга 6 миллиард 283 миллон 490 минг сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилди.

Банк ахборот хизмати

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Энергия самарадорлик – давр талаби