Франция Ҳиндистонга 630 миллиард рупий ёки 7,3 миллиард доллар қийматида 26 дона “Rafale Marine” қирувчи самолёти сотишга рози бўлди, дея хабар тарқатди Осиё мамлакати ҳарбий-денгиз кучлари.

Ой бошида ҳукумат 22 та бир ўриндиқли ва 4 та икки ўринли “Rafale Marine” жанговар учоғи сотиб олиш, шунингдек тегишли техник хизмат кўрсатиш ва ўқитишни таъминлаш бўйича келишувга эришганди.

Янги қурилмалар эскирган МиГ-29К самолётларини алмаштириш мақсадида “Vikramaditya” ва “Vikrant” авиа ташувчи кемаларига жойлаштирилади. Бу вақтинча чора мамлакат ўз қирувчи самолётини яратгунга қадар амал қилади.

Ҳиндистон француз учоқларининг биринчи тўпламини беш йил ичида, қолганини 2031 йилгача олишни мўлжаллаган. Маълумотга кўра, ҳозир ҳарбий-ҳаво кучлари тасарруфида 36 дона қирувчи самолёт мавжуд.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳиндистон Франциядан қирувчи самолёт олади