Дрон ишлаб чиқаришни кенгайтириш дастури можарога барҳам бериш бўйича музокара муваффақиятсизликка учраган тақдирда Киев тақдим қиладиган 2-режа ҳисобланади, деб ёзди Американинг “The New York Times” нашри интервью берган ҳарбий таҳлилчиларга таяниб.
– Ўтган йил кузда ишлаб чиқила бошлаган ва февраль ойида мудофаа вазири Рустем Умеров томонидан расман эълон қилинган “Учувчисиз самолётлар бўйича кенгайтирилган дастур” Киевнинг “Б режаси”дир, – дейилган мақолада.
Мулозим сўзларига кўра, энг яхши ўқитилган дрон бўлинмаларидан мудофаа чизиғини яратиш мақсади ҳозирча беш тузилмани бирлаштирган.
Украина стратегик саноат вазири Герман Сметанин аввалроқ Киевда 700 километргача масофада жойлашган нишонга зарба бера оладиган “Пекло” ўзи учар ракеталари борлигини айтганди. 2024 йил 24 августда Владимир Зеленский бошқа учувчисиз ракеталар, жумладан “Паляница” ҳам синовдан ўтказилгани ҳақида гапирган. 4 декабрда эса Умеров бу турдаги қурол тизимли равишда ишлаб чиқарила бошлаганини маълум қилди.
С.Раҳимов, ЎзА