Бугун Тошкентда МДҲ Иқтисодий кенгашининг 105-мажлиси бўлиб ўтди.

Унда МДҲ Иқтисодий кенгаши раҳбарияти ва унинг аъзолари ҳамда делегациялар раҳбарлари иштирок этди.  

Йиғилиш аввалида МДҲ Иқтисодий кенгаши аъзоси, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров сўзга чиқди.  

Мажлисни МДҲ Иқтисодий кенгаши раиси, Тожикистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Ҳоким Холиқзода очиб берди ва тадбирни олиб борди. Шундан сўнг МДҲ Бош котиби Сергей Лебедев йиғилиш кун тартиби билан таништирди.  

Мажлис давомида МДҲга аъзо давлатларнинг иқтисодий ҳамкорлигига оид кенг кўламли масалалар муҳокама қилинди.  

Унда сўзга чиққанларнинг  қайд этишича, МДҲга аъзо давлатлар ўртасида иқтисодий ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш, минтақавий ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш ва умумий тараққиёт йўлида ўзаро мувофиқлашган саъй-ҳаракатларни амалга оширишга хизмат қилади. Йиғилишда муҳокама қилинган ва маъқулланган ҳужжатлар, хусусан, инвестиция муҳитини яхшилаш ва транспорт-логистика тизимларини уйғунлаштиришга қаратилган ташаббуслар, келгусида иқтисодий барқарорлик ҳамда рақобатбардошликни таъминлашда муҳим ўрин тутади.  

Тадбирда 2030 йилгача бўлган даврда МДҲ доирасида ўзаро инвестицияларни жалб қилиш ва ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича чора-тадбирлар мажмуаси тасдиқланди. Ушбу ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ишлаб чиқилган бўлиб, инвестиция муҳитини яхшилаш, МДҲга аъзо давлатлар иқтисодиётига ўзаро тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар оқимини кўпайтириш ва инвестицияларни жалб этиш самарадорлигини ошириш бўйича ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган.  

[gallery-23069]

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги бўлим бошлиғи Алишер Йўлдошевнинг маълумот беришича,  МДҲ Иқтисодий кенгашининг мажлиси Ўзбекистонда илк бор ўтказилди.  

– Одатда, мазкур ташкилотнинг тадбирлари Москва шаҳрида ташкил этилар эди. Жорий йилдан бошлаб, МДҲга аъзо давлатларнинг ташаббуслари асосида ушбу йиғилишларни турли мамлакатларда ўтказиш амалиёти жорий этилди. Ўтган йили МДҲ давлатлари раҳбарлари йиғилиши доирасида Ўзбекистон Республикаси томонидан 105-мажлисни Тошкент шаҳрида ўтказиш ташаббуси илгари сурилган эди. Мазкур ташаббус доирасида бугунги йиғилиш ташкил этилди. Мажлис кун тартибига МДҲ давлатлари ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга доир 20 та долзарб масала киритилди ва улар атрофлича кўриб чиқилди. Йиғилиш якунида 19 та муҳим ҳужжат имзоланди. Айтиш жоизки, мазкур ҳужжатлар орасида инвестицияларни рағбатлантириш бўйича "Йўл харитаси", шунингдек, ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган "Йўл харитаси" ҳам мавжуд. Бу ҳужжатлар Ўзбекистон ташаббуси билан ишлаб чиқилди ва мазкур йиғилишда имзоланди. Бундан ташқари, саноат соҳаларида, жумладан, тўқимачилик ва оғир машинасозлик йўналишларида ҳамкорликни кучайтиришга оид ҳужжатлар ҳам муҳокама қилинди. Ушбу ҳужжатлар жорий йилнинг июль ойида бўлиб ўтадиган навбатдаги йиғилишда имзоланиши учун маъқулланди, – деди  А.Йўлдошев. 

Шунингдек, мажлисда делегациялар раҳбарлари МДҲга аъзо давлатларнинг ҳаво ҳаракатини ташкил этиш миллий тизимларини уйғунлаштириш концепцияси лойиҳасини маъқуллади. Концепция МДҲга аъзо давлатларнинг ҳаво ҳудудидан фойдаланишнинг иқтисодий самарадорлигини ошириш, халқаро аэронавигация учун “шаффоф” чегараларни таъминлаш ва ҳаво ҳудудидан фойдаланувчиларга ягона қоидалар ҳамда технологиялар асосида хизмат кўрсатишга қаратилган. Ушбу чора-тадбирларни амалга оширишдан кутилган натижа – фуқаро авиацияси ҳаво кемалари парвозларининг хавфсизлиги, мунтазамлиги ва тежамкорлигини ҳамда ҳаво ҳаракатига хизмат кўрсатиш сифатини оширишдан иборат. Ҳужжат МДҲ Ҳукумат раҳбарлари кенгаши муҳокамасига киритилади.  

Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Андрей Плутницкийнинг таъкидлашича,  мазкур тадбир МДҲ мамлакатлари ўртасида тиббиёт соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.  

– Бугунги мажлисда соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳамкорликнинг янги концепцияси муҳокама қилинди.

Амалдаги концепция 20 йилдан буён қўлланиб келинаётгани боис, уни тубдан қайта кўриб чиқишга эҳтиёж бор. Айтиш керакки, биз анъанавий тарзда самарали ҳамкорликни йўлга қўйганмиз. Аммо бугунги кунда янги ривожланиш йўналишлари вужудга келмоқда, хусусан, телемедицина, кимёвий ва биологик хавфсизлик масалалари, шунингдек, замонавий амалиётларни соғлиқни сақлаш тизимига жорий этиш каби муҳим йўналишларда ўзаро алоқаларни янада мустаҳкамлаш зарур. Биз олдимизга қўйган асосий мақсад аҳолининг ҳаёти ва саломатлигини муҳофаза қилиш, ҳамкор мамлакатлар фуқаролари учун янада фаровон ҳаёт шароитини яратишдир. Ишонаманки, бугун концепцияни бир овоздан маъқуллаш орқали қабул қилинган қарор дўстона давлатлар аҳолиси манфаати йўлида янада катта имкониятлар очади. Концепцияда ҳар бир ихтисослашган йўналиш бўйича ягона, бироқ жадал жорий этиш механизмларини шакллантириш лозимлиги ҳам аниқ кўрсатилган, –деди А.Плутницкий.  

Мажлис якунида кўриб чиқилган масалалар юзасидан 19 та муҳим ҳужжат имзоланди. Шундан сўнг  МДҲ Иқтисодий кенгаши раиси Ҳоким Холиқзода ва МДҲ Бош котиби Сергей Лебедев иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.  

Насиба Зиёдуллаева, Рустам Назарматов (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
МДҲ Иқтисодий кенгашининг 105-мажлисида ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамловчи 19 та муҳим ҳужжат имзоланди