Хитойнинг Уси шаҳрида таэквондо WТ бўйича G1 таснифига кирувчи XIII Клублар ўртасидаги Осиё чемпионатининг илк кунги беллашувлари якунланди. Унда Ўзбекистон миллий терма жамоасининг жами 13 нафар аъзоси жанг ўтказди ва 2 та олтин, 3 та кумуш ва 4 та бронза медалига эга чиқди.

Мусобақанинг 80 килограммгача вазн тоифасидаги беллашувларида Жасурбек Жайсунов, вазни 87 килограммдан ортиқ бўлган таэвондочилар баҳсида Марат Мавлонов барча рақибларини енгиб, олтин медални қўлга киритди. Дарвоқе, бу икки спортчимиз айнан Хитойда ўтган "WТ Президенти кубоги"да ҳам шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олган эди. 

Шунингдек, XIII Клублар ўртасидаги Осиё чемпионатида Шаҳбоз Тусматов (74 кг), Шуҳрат Салаев (87 кг) ва Мадина Мирабзалова (57 кг) кумуш, Ёдгорбек Жўрабоев (87 кг), Мадина Шониёзова (46 кг), Лайло Ҳасанова (49 кг) ва Шаббона Абдувалиева (57 кг) бронза медалига сазовор бўлди.

Мусобақа 30 апрель куни ўз якунига етади. 

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Клублар ўртасидаги Осиё чемпионатининг илк кунида 9 та медаль қўлга киритилди 