Сенат ялпи мажлисида муҳим ўрганишлар, таҳлиллар, саъй-ҳаракатлар амалга оширилаётгани таъкидланди.

– Коррупцияга қарши курашиш бўйича ишларимизни давлатимиз раҳбарининг кўрсатмаларидан келиб чиқиб, ҳудудларга алоҳида эътибор қаратган ҳолда янги босқичга олиб чиқмоқдамиз, – деди Сенат Раиси Танзила Норбоева. – Олий Мажлис палаталарининг масъул қўмиталари раислари бошчилигидаги алоҳида ишчи гуруҳлар ҳудудларда бўлиб, криминоген вазиятни барқарорлаштириш, коррупциявий омилларни бартараф этиш ва яширин иқтисодиётни қисқартириш масалаларида чуқур ўрганишлар олиб бормоқда. 

Ўрганиш натижалари ҳудуднинг ўзида муҳокама қилинмоқда. Хусусан, Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгашнинг 28 март кунги сайёр мажлисида Қорақалпоғистон Республикасида ўтказилган ўрганиш натижалари кўриб чиқилди. Камчиликлар очиқ-ойдин айтилди. Айрим (20 нафардан зиёд) масъулларнинг эгаллаб турган лавозимига нолойиқлиги бўйича хулоса ва таклифлар берилди. Бу борада тегишли чоралар кўрилади. Муаммоларни бартараф этиш бўйича аниқ вазифалар, жумладан, Тўрткўл туманини коррупциядан холи ҳудудга айлантириш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгиланди. 

Ҳозирда Фарғона ва Хоразм вилоятларида ўтказилган ўрганиш натижалари муҳокамасига тайёргарлик кўрилмоқда. Мазкур йўналишда мақсадимиз аниқ ва қатъий, яъни Президентимизга елкадош бўлиб, жиноятчилик, коррупция ва яширин иқтисодиётни кескин камайтириш ҳамда халқимизни  рози қилишдир. 

Кўриб чиқилган қонунлар эса аҳоли, тадбиркорлар учун муносиб ижтимоий-иқтисодий шароитлар, имконият ва енгилликлар яратишга, ҳудудлар, соҳа ва тармоқларни ривожлантиришга хизмат қилади.  

Норгул Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сенат Раиси: Ўрганишлар натижасида 20 нафардан зиёд масъулнинг лавозимига нолойиқлиги бўйича хулоса берилди