Глобал статистик сиёсатни шакллантириш, миллий тажриба ва ислоҳотларга оид ютуқларини намойиш этиш, хорижий тажрибаларни ўрганиш борасида юртимизда самарали ишлар ташкил этиб келинмоқда. Бу борада халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш орқали янада кенгроқ имкониятларга йўл очилади.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Статистика комиссиясининг Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтган 2026-2029 йилларга аъзо давлатларни сайлаш жараёнида Ўзбекистон илк марта ушбу орган аъзоси этиб бир овоздан сайланди.

– Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси раиси Беҳзод Ҳамроев бошчилигида 22 апрель куни БМТ Статистика департаменти директори Стефан Швайнфест билан учрашдик, – дейди Статистика қўмитаси Халқаро муносабатлар ва рейтинглар билан ишлаш бўлими бошлиғи Улуғбек Ноипов. – Унда Ўзбекистонда статистика тизимини такомиллаштириш, Миллий статистика қўмитасини трансформация қилиш масалалари, хусусан, услубиётларни халқаро ташкилотлар тамойиллари ва тавсиялари билан уйғунлаштириш каби масалаларни муҳокама қилдик.  

Соҳада ходимлар малакасини ошириш, аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирларини ўтказиш каби мавзулар ўртага ташланди. Учрашувда Стефан Швайнфест Ўзбекистон БМТ Статистика комиссиясига илк бор аъзо бўлганлигини эътироф этди.  

– Статистика комиссиясига аъзо бўлиш Ўзбекистонга қандай имкониятлар беради?

– Статистика комиссиясига тўлиқ аъзо бўлиш Ўзбекистон учун глобал статистик сиёсатни шакллантиришда иштирок этиш, миллий тажриба ва ислоҳотларга оид ютуқларни намойиш этиш, илғор хорижий тажрибаларни ўрганиш ҳамда халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун кенг имкониятларни очиб беради. Бугунги кунда Комиссия 24 та давлатдан иборат бўлиб, универсал статистика стандартлари ва методологик принципларга оид ишларни мувофиқлаштиради. Унга давлатлар тўрт йилда бир марта географик тақсимотни ҳисобга олиб сайланади.

Маълумот ўрнида айтиш мумкин, Халқаро статистика соҳасининг ривожланишини белгиловчи ушбу ҳукуматлараро ташкилот 1947 йилда БМТнинг Иқтисодий ва ижтимоий кенгаши (ИИК) томонидан функционал орган сифатида фаолиятини бошлаган.  

А.РУСТАМОВ, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон БМТ Статистика комиссиясига аъзо этиб сайланди, бу қандай имкониятлар беради?