Сенат ялпи мажлисида маъруза қилган Сенат Раиси Танзила Норбоева мамлакатимиз Президент бошчилигида кенг қамровли ислоҳотлар йўлидан бораётганини қайд этди. Барча соҳаларда, ҳудудларда янгиланиш ва улкан бунёдкорлик ишлари шиддат билан амалга оширилмоқда.

Яқинда давлатимиз раҳбари Андижон вилоятига ташриф буюриб, вилоятда Янги Ўзбекистон шукуҳи ҳар бир туман, ҳар бир маҳаллага кириб бораётганини алоҳида қайд этди. Ярим миллион аҳоли истиқомат қиладиган Янги Андижон шаҳарчаси ҳамда кўркам “Янги Ўзбекистон” боғининг қад кўтаргани ҳудудларни ривожлантириш, халқимизни рози қилиш йўлидаги энг ёрқин бунёдкорлик намуналаридан бири бўлди.

– Президентимизнинг таклифига кўра, Янги Андижон шаҳарчасига буюк аждодимиз – Бобур номи берилгани нафақат андижонликлар, балки барча юртдошларимизнинг қалбини ғурур ва ифтихорга тўлдирди, – деди Т.Норбоева. – Умуман олганда, тарихан қисқа даврда кўлга киритган натижаларимизни бутун дунё эътироф этмоқда. Олиб борилаётган фаол ташқи сиёсат мамлакатимизнинг нафақат минтақада, балки глобал даражада нуфузини оширмоқда. Тинчлик, барқарорлик, ҳамкорлик ва тараққиёт масалаларига бағишланган муҳим халқаро тадбирларга мезбонлик қилиш Ўзбекистонни жаҳон сиёсати марказларидан бирига айлантирмоқда.  

“Келажакка сармоялар” шиори остидаги Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” биринчи саммити яқинда айнан юртимиз (Самарқанд)да ўтказилгани – халқаро майдонда ислоҳотларимизга бўлган ишонч ва юксак эътироф белгисидир. 

Бундай эътироф дунё ҳамжамияти билан барча соҳаларда тенг, манфаатли ва ишончли ҳамкорлик ришталарининг янги истиқболларига замин яратиши шубҳасиз.

Халқаро алоқаларимизнинг кун сайин кенгайиб, янгича мазмун билан бойиб бораётгани парламентлараро ҳамкорликда ҳам яққол намоён бўлмоқда. Бунинг ёрқин мисоли яқинда Парламентлараро Иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси минтақада илк бор бизнинг юртимизда муваффақиятли ўтказилганидир. 

“Ижтимоий тараққиёт ва адолат учун парламент ҳаракати” мавзусида бўлиб ўтган ушбу нуфузли анжуманда қатнашиш учун дунёнинг 140 га яқин давлати, 40 га яқин халқаро ва минтақавий ташкилотларидан 2 мингдан ортиқ вакил юртимизга ташриф буюрди. Парламентлараро Иттифоқ вакилларининг эътирофича, бу даражадаги кўпсонли ва нуфузли таркиб ассамблеялар тарихида ҳали кузатилмаган. 

Ассамблеяда Президентимиз Шавкат Мирзиёев глобал ва минтақавий тинчлик, хавфсизликка жиддий таҳдид солаётган низолар, жумладан, Фаластин инқирози учун ягона ечим “икки халқ учун - икки давлат” тамойили асосида иш юритиш, Афғонистонни муаммолари билан ёлғиз қолдирмаслик, иқлим ўзгаришлари, ижтимоий ҳимоя, сунъий интеллект, ёшлар ва хотин-қизлар ҳуқуқлари каби масалалар бўйича муҳим ташаббусларни илгари сурди. Бу йўлда дунё парламентларини биргаликда қонун ижодкорлиги руҳини кучайтиришга чақирди.

Мазкур ташаббуслар 150-Ассамблея якунлари бўйича қабул қилинган Тошкент декларациясида ўз ифодасини топди.

Сенат Раиси ҳозирда Парламентлараро Иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси якуни бўйича “Йўл харитаси” устида иш олиб борилаётганини таъкидлаб ўтди. Эндиги масала Ўзбекистон манфаатларини илгари суриш бўйича биргаликда ҳаракат қилиб, намуна бўлишдир.

Норгул Абдураимова,

Носиржон Ҳайдаров (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Т.Норбоева: Муҳим халқаро тадбирларга мезбонлик Ўзбекистонни жаҳон сиёсати марказларидан бирига айлантирди