Банк тизимини ислоҳ қилиш бўйича бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Буни халқаро стандартларга мос келувчи банк қонунчилигини яратиш бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар мисолида ҳам кўриш мумкин.

“Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги ва “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги қонунларнинг янги таҳрирда қабул қилиниши банк тизимини ислоҳ қилишнинг янги босқичи бошланиши учун мустаҳкам пойдевор яратди.

Банклар фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилиш молиявий барқарорликни таъминлашда муҳим ўрин тутади. Бироқ, халқаро стандартлар асосида олиб бориладиган назорат чораларига қарамасдан банкларнинг молиявий инқирозга учраш эҳтимоли йўқ эмас.

Амалдаги қонунчиликда банкларни санация қилиш механизми мавжуд бўлмасдан, тўловга қобилиятсиз банклар “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги қонун асосида мажбурий тугатиб келинмоқда. Аммо, йирик банклар тўловга қобилиятсиз бўлиб қолганда уларни мажбурий тугатиш банк тизими инқирозини келтириб чиқариши мумкин.

Мамлакатимизда банкларни санация қилиш механизмининг мавжуд эмаслиги мазкур соҳада ҳуқуқий асослар яратишни тақозо этган. 

Бу фикрлар Сенат ялпи мажлисида “Банкларни санация қилиш ва тугатиш тўғрисида”ги қонун муҳокамаси жараёнида қайд этилди. 

Қонун бўйича маъруза қилган Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси раиси Эркин Гадоев илғор банк бизнесини юритиш ҳамда ушбу секторда рақобат муҳитини кучайтириш зарурлигини таъкидлади. Қонун шу мақсадга хизмат қилади. Унда банкларни санация қилиш ва тугатиш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиш, санация воситаларидан самарали фойдаланишга доир ҳуқуқий асослар жорий этилмоқда.

Айтиб ўтиш керакки, 2007-2008 йилларда рўй берган жаҳон молиявий инқирози илғор хорижий тажриба, хусусан, Базель қўмитаси тавсиялари асосида олиб бориладиган назорат чораларига қарамасдан банкларнинг молиявий инқирозга учраш эҳтимоли йўқ эмаслигини ҳамда санация қилиш тартибини жорий қилиш зарурлигини кўрсатди.

Қонун билан банкларни санация қилиш бўйича ваколатли давлат органи, санация қилишнинг мақсадлари ва принциплари, санация қилишни бошлаш учун асослар, санация қилишни молиялаштириш механизмлари, шунингдек, банкларни ихтиёрий ва мажбурий тугатиш тартиби белгиланмоқда.

Сенаторлар маъқуллаган қонун билан банкларни санация қилиш тизими жорий этилади. Тўловга лаёқатсиз банкларни иқтисодиёт ва банк тизимига салбий таъсири камайтирилади. Банкларнинг ўта муҳим вазифалари ва хизматлари узлуксизлигини таъминлайди. Омонатчилар ва кредиторлар манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда мижозларнинг банк тизимига ишончини ошириш имконини беради.

Норгул Абдураимова,

Носиржон Ҳайдаров (сурат),

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Банкларни санация қилиш мижозларнинг банк тизимига ишончини ошириш имконини беради