Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 7-туридан ўрин олган сўнгги учрашув "Бунёдкор" ва ОКМК клублари ўртасида ўтди.

Пойтахтимиздаги “Бунёдкор” стадионида ташкил этилган ушбу учрашувда мезбонлар 25-дақиқада Темурхўжа Абдухолиқов томонидан урилган гол эвазига рақибларини 1:0 ҳисобида таслим этди.  

Натижада “Бунёдкор” чемпионат жадвалидаги очколарини 15 тага етказиб олди. ОКМК эса 16 очко билан иккинчи ўринда қолди. Бу ғалаба нафақат “Бунёдкор”, балки “Насаф” жамоаси учун ҳам фойдали бўлди. Гап шундаки, агар ОКМК зафар қучганида Қарши шарафини ҳимоя қилаётган “Насаф” иккинчи поғонага тушуб кетар эди. Бироқ бу ҳолат юз бермади ва мусобақанинг амалдаги ғолиби, 17 очко билан пешқадамлигини сақлаб қолди. Суперлига жадвалининг кучли бешталигини “Динамо”  12, “Навбаҳор” эса 11 очко билан якунлаб берди.

Шунингдек, “Андижон”, “Пахтакор”, “Қўқон-1912” ва “Нефтчи” жамоалари тур якунларига кўра бир хил - 9 очко жамғарган ҳолда 6-9-поғоналарга жойлашган бўлса, “Машъал”, “Қизилқум”, “Хоразм”, “Сурхон” ва “Сўғдиёна” 7 очко жамғариб, 10-14 ўринларни банд этди. “Бухоро” 6 очко билан, “Шўртан” эса бор йўғи 1 очкони қўлга киритиб лиганинг сўнгги ўринларида бормоқда.

Маълумот ўрнида: “Динамо”, “Нефтчи”, “Қизилқум” ва “Хоразм” клублари айни дамда қолган жамоаларга нисбатан битта ўйин кам ўтказган. Мазкур жамоалар ўртасидаги қолдирилган учрашувлардан сўнг, уларнинг Суперлига жадвалидаги ўрни ўзгариши мумкин.

Ўтган етти тур давомида рақиб дарвозаларига 5 тадан тўп киритган Игорь Сергеев (“Пахтакор”) ва Люпчо Дориев (“Сўғдиёна”) тўпурарлар рўйхатида карвонбошилик қилмоқда. Луис Каччори уларни (“Бунёдкор”)  4 та гол билан таъқиб қилаётган бўлса, Хуршид Ғиёсов, Али Абдураҳмонов (ОКМК), Зоран Марушич (“Нефтчи”) ҳамда Аббос Ғуломов (“Навбаҳор”) 3 тадан гол урган ҳолда кучли учликдан ўрин олиш учун ҳаракат қилмоқда.

Суперлиганинг 7-турида мухлисларнинг стадионга келиши анчагина камайди. Бу турда энг кўп мухлис “Навбаҳор” ва “Бухоро” ўртасидаги учрашувда кузатилди. Аниқроқ айтганда, ушбу ўйинни “Марказий” стадионидан кўриш учун жами 5 минг 211 нафар мухлис келди. Умумий ҳисобда ўтказилган барча ўйинларга 22 минг 474 нафар футбол ихлосмандлари ташриф буюрган. Таққослаш учун 6-тур учрашувларида 42 минг 450 футбол ишқибозлари лига учрашувларини стадиондан кузатган эди.

Миллий чемпионатимизнинг 8-тур ўйинлари 2-4 май кунлари бўлиб ўтади. Қуйида 8-тур учрашувлари рўйхати билан танишасиз:

2 май: “Хоразм” – “Насаф”, “Бунёдкор” – “Қўқон-1912”;

3 май: ОКМК – “Андижон”, “Сурхон” – “Пахтакор”, “Бухоро” – “Машъал” ;

4 май: “Нефтчи” – “Сўғдиёна”, “Шўртан” – “Динамо” ва “Қизилқум” – “Навбаҳор”.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Бунёдкор" жамоасининг ғалабаси “Насаф”га ҳам фойда келтирди