Бугун Тошкентда "ИННОПРОМ. Марказий Осиё" бешинчи халқаро саноат кўргазмасининг биринчи кунги тадбирлари бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Россия Федерацияси Саноат ва савдо вазирлиги ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу нуфузли тадбирда Ўзбекистон, Россия, Марказий Осиёдаги қўшни давлатлар, Хитой, Ҳиндистон ва бошқа мамлакатларнинг машинасозлик, электротехника, металлургия, кимё саноати, транспорт, қурилиш, IT йўналишидаги илғор технологик ечимлар, замонавий ускуналар ва тайёр саноат маҳсулотлари тақдим этилмоқда.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, "ИННОПРОМ. Марказий Осиё" бешинчи халқаро саноат кўргазмаси иштирокчиларга ўз маҳсулот ва хизматларини халқаро миқёсда намойиш этиш, янги ҳамкорлар топиш ва экспорт географиясини кенгайтириш имконини яратади. Бу тадбир компанияларга инновацион ечимларни бошқа бозорларга олиб чиқиш, янги технологиялар билан танишиш ва рақобатбардошлигини ошириш учун муҳим платформадир.

“Ўзбекэнерготаъмир” АЖнинг инвестиция бўйича директори Нодир Насибалиевнинг сўзларига кўра, кўргазмада қатнашиш ташкилот учун кўплаб хорижий компаниялар билан ҳамкорлик қилишга кенг имконият яратмоқда.

[gallery-23061]

–Биз асосан буғ турбинаси, газ турбинаси, генераторлар, насос қурилмалари, ҳар хил турдаги буғ ва сув қозонларни таъмирлаймиз. Шу билан бирга, монтаж қиламиз. Бугунги кундаТожикистон, Қирғизистон, Россия, Грузия каби давлатларнинг компаниялари билан ҳамкорлик қиляпмиз. Ушбу нуфузли кўргазмада иштирокчилар ўз бизнесини стратегик ривожлантириш, хорижий инвесторлар ва ҳамкорлар билан тўғридан-тўғри музокаралар олиб бориш имкониятига эга бўлмоқда. Айтиш керакки, янги лойиҳалар устида келишувлар тузиш, тажриба алмашиш ва минтақавий ҳамкорликни кучайтириш кўргазманинг асосий афзалликларидан ҳисобланади, – деди Н.Насибалиев.

Россиянинг “Прохолод” компанияси МДҲ мамлакатлари бўйича савдо менежери Мартик Минасян ишлаб чиқариш ривожи учун бу каби кўргазмаларда иштирок этиш муҳим эканини таъкидлади.

–20 йиллик тажрибага эга корхонамиз сэндвич-панеллар ишлаб чиқаради. Бу панеллар тез қуриладиган бинолар учун мўлжалланган инновацион материал бўлиб, асосан саноат объектларида ишлатилади. Ушбу маҳсулотлар ҳам иссиқ, ҳам совуқ ҳароратни яхши ушлаб туради. Биз Тошкентдаги кўргазмада иккинчи марта қатнашяпмиз. Март ойида ҳам қатнашган эдик. Ҳозирча иш жараёни давом этмоқда. Аризаларни қабул қилиб, ишлаб чиқиш билан шуғулланяпмиз. Бизнинг савдо жараёнларимиз узоқ муддатли бўлиб, баъзи шартномалар 3 ойда, баъзилари эса 5 йилда амалга ошиши мумкин. Ўзбекистон бозори биз учун нисбатан янги ҳисобланади. Бундан аввал Қозоғистон ва Қирғизистонда кўплаб лойиҳаларни амалга оширганмиз. Шунингдек, Арманистон, Беларусь, Грузия ва Тожикистонда ҳам маҳсулотларимиздан фойдаланилмоқда, – деди М.Минасян.

Эртага "ИННОПРОМ. Марказий Осиё" бешинчи халқаро саноат кўргазмасининг иккинчи кунги тадбирлари ўтказилади.

Насиба Зиёдуллаева, Ойбек Парадев (сурат), ЎзA

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"ИННОПРОМ. Марказий Осиё": иқтисодий соҳалардаги илғор технологик ечимлар ва замонавий ускуналар намойиш этилмоқда