Ижтимоий тармоқлар ниҳоятда ривожланган бир даврда яшаяпмиз. Ота-она билан фарзанд ўртасидаги, яқин қариндошлар орасидаги муносабатлар ҳам виртуал олам орқали амалга ошириляпти. Шу сабабли кейинги йилларда китоб ўқишга бўлган эҳтиёж камайди.

Шундай бўлсада, китоб ўқийдиган қатламнинг борлиги одамни қувонтиради. Айниқса, кўзи ожиз ва заиф кўрувчи инсонларнинг китоб ўқишга бўлган эҳтиёжи, талаби ортиб бораётгани фикримизнинг яққол мисолидир. 

Миллий матбуот марказида бўлиб ўтган китоб тақдимотида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, ёзувчи ва драматург Набижон Ҳошимов қаламига мансуб китоблар тақдимот қилинди.

Ёзувчининг “Тоғ асирлари” икки қисмдан иборат саргузашт романи, “Повулғон воқеаси” номли ҳажвий ҳангомалар тўплами ҳамда “Кўзи ожиз олигарх” деб номланган китоблари ёзувчининг шогирдлари ҳамда журналистлар томонидан муҳокама қилинди. 

—Бугун юртимизда 80 мингга яқин кўзи ожиз ва заиф кўрувчи инсонлар бор. Бу инсонлар китоб ўқишни яхши кўришади, — дейди Набижон Ҳошимов. — Мана шу инсонлар орасидан ҳам тадбиркорлар, замон қаҳрамонлари етишиб чиқяпти. “Кўзи ожиз олигарх” деб номланган китобимда Баҳромжон исмли йигитнинг бойиб кетиши ҳақида ёзганман. Бу йигитнинг ҳаёти ва амалга оширган ишлари соғлом инсонлар учун ҳам ибратли. 

Эътиборлиси шундаки, адибнинг аксарият қаҳрамонлари унинг ҳамқишлоқлари. Яъни, олтиариқликлар. Ўзининг замондошлари, ҳамқишлоқларини асар қаҳрамонига айлантирган ёзувчининг асаридаги ҳар бир сюжет ишонарли ва жуда қизиқарли. 

“Повулғон воқеаси” ва “Тоғ асирлари” китобларини оила даврасида фарзандлар билан бемалол ўқиб, муҳокама қилиш мумкин. 

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/zIlYJU7CE0Q" title="Nabijon Hoshimov qalamiga mansub kitoblar taqdimoti o‘tkazildi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Н.Раҳмонова, А.Содиқов (видео), У.Тўхтаев (монтаж), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Набижон Ҳошимов қаламига мансуб китоблар тақдимоти ўтказилди(+видео)