Бугун, 28 апрель куни юртимизга World Aquatics президенти, Осиё Олимпия кенгаши (ООК) бош директори Ҳусайн ал Мусаллам, Миллий олимпия қўмиталари ассоциацияси (ANOC) биринчи вице-президенти ҳамда Қатар МОҚ президенти шайх Жоаан Ол Соний, ООК вице-президенти Тани Абдулрахмон ал Кувари бошчилигидаги спорт делегацияси юртимизга келди.
Мартабали меҳмонларни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон сузиш федерацияси мутасаддилари кутиб олди.

Ташриф давомида халқаро спорт ташкилотларининг раҳбарлари билан мамлакатимизда олимпия ҳаракатини ривожлантириш, халқаро ҳамкорлик алоқаларини янги босқичга олиб чиқиш, сув спорт турлари бўйича маҳоратли спорт мутахассисларини тайёрлаш асносида истеъдодли спортчиларни саралаш, Ўзбекистонда йирик мусобақаларни ўтказишга зарур шарт-шароитлар яратиш каби бир қатор масалалар кўриб чиқилиши режалаштирилмоқда.
Т.Рўзиев, ЎзА