Юртимизда боғдорчиликнинг энг муҳим тармоқларидан бири узумчилик саналади. Чунки узумчилик сермаҳсул, сердаромад соҳа.

Узумнинг саноатбоп навларини кўпайтириш, қайта ишлаш, соҳага илм-фан ютуқларини кенг жорий этиш, экспорт салоҳиятини ошириш борасида изчил ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, янги боғ ва узумзорлар барпо этувчиларга 18 фоиз ставкада 7 йиллик кредит берилади, шундан 3 йили имтиёзли даврдир.  

Қайд этилишича, кредит босқичма-босқич равишда ер тайёрлаш (10%), кўчат ва экиш (40%), суғориш тизими (30%) ва парвариш (20%) учун ажратилади. 1 гектарга энг кўпи билан БҲМнинг 500 бараварича кредит берилиши кўзда тутилган.

Маълумотларга кўра, узум майдонлари бўйича Испания, Франция, Хитой, Италия, Туркия етакчи 5 мамлакат қаторидан ўрин олган. Ўзбекистон 181 минг гектар узум майдонлари билан 7-ўринни эгаллаган. Ҳосилдорлик бўйича эса Ҳиндистон, Хитой, АҚШ, ЖАР, Ўзбекистон етакчи ҳисобланади.

Узумчиликни ривожлантириш учун мамлакатимизда етарли салоҳият мавжуд.

Муҳайё Тошқораева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги боғ ва узумзорлар барпо этувчиларга 3 йиллик имтиёзли ва паст фоиздаги кредитлар берилади