Жаҳон чемпионати нафақат футболнинг энг йирик мусобақаси, балки глобал спорт воқеаси ҳисобланади. Ҳар тўрт йилда бир марта ташкил этиладиган бу турнир миллионлаб инсонларнинг эътиборини тортади, мамлакатлар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлайди ва иқтисодий жиҳатдан катта даромад келтиради.

Турнир мезбон давлатлар учун инфратузилма ривожига туртки бўлиб, туризм соҳасини жонлантиради. Футболчилар учун эса майдонда ўзини кўрсатиш ва тарихда қолиш имкониятини яратади.

Футбол бўйича ўтган жаҳон чемпионатлари унутилмас лаҳзалари ва қаҳрамонлари билан ҳамиша эсга олинади. Масалан, 1950 йилги мундиалда Уругвай финалда мезбон Бразилияни мағлуб этиб, кутилмаган ғалабага эришган эди. 1986 йил Мексикада бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида Диего Марадона ўзининг “аср голи” билан миллионлар ўйини китобига ўз номини муҳрлаган. 1998 йил Франция Бразилияни финалда мағлуб этиб, илк бор чемпионликка эришгани, 2014 йил Германия ярим финалда Бразилияни 7:1 ҳисобида енгиб, финалда Аргентинани ғолибликдан мосуво этгани яшил майдон жозибасини янада оширган.

Дунё футболида тарих яратган Пеле, Зидан, Роберто Карлос, Лионел Месси, Муҳаммад Салаҳ, Криштиану Роналду каби футболчилардек бўлиш орзуси билан яшаётганлар Ер куррасида кўплаб топилади. Қалби бундай истакка лиммо-лим ёшлар юртимизда ҳам кўпки, бу, футболга қизиқувчилар сафи йилдан-йилга ортиб бораётганида ҳам ўз аксини топган.

Хўш, келгуси йилги Жаҳон чемпионати футбол ишқибозларига қандай воқеликларни ҳозирлаб қўйган? Йиллар давомида катта умидлар билан яшаётган ўзбек мухлислари миллий терма жамоамизни АҚШ, Канада ва Мексика яшил майдонларида кўра оладими?

Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) Жаҳон чемпионати иштирокчи жамоалари сонини 32 тадан 48 тага оширгани кўпгина миллий терма жамоалар сингари Ўзбекистон футболи учун ҳам ўзига хос имкониятлар эшигини очди, десак муболаға бўлмайди.

2026 йилнинг 11 июнидан 19 июлигача давом этадиган “катта футбол спектакли”да жамоалар 16 гуруҳга бўлинган ҳолда ғолиблик учун кураш олиб боради. Ҳар бир гуруҳда 3 жамоа қатнашиб, улардан 2 таси кейинги босқичга йўл олади. Бу шакл плей-офф ўйинларининг янада шиддатли ва ҳаяжонли кечишини таъминлаши шубҳасиз.

Осиё футбол конфедерациясига аъзо мамлакатлар учун ФИФА Жаҳон чемпионати саралаши бир неча босқичдан иборат бўлиб, ҳар бир босқич футбол жамоалари учун муҳим синов ҳисобланади.

Америка қитъасининг учта мамлакатида бўладиган Жаҳон чемпионати Осиё қитъаси учун тарихий бўлиши кутилмоқда. Сабаби, олдинги мусобақаларда қитъага атиги 4,5 ёки 5,5 та квота ажратилган бўлса, бу сафар Осиёдан 8+1 та жамоа мундиалга йўлланма олиши мумкин.

Осиё қитъасидан Жаҳон чемпионатига чиқиш учун 5 босқичли саралаш тизими жорий этилган бўлиб, дастлабки саралаш босқичида ФИФА рейтингида энг қуйи ўринларни эгаллаган 20 та жамоа иштирок этади. Ғолиб бўлган 10 та жамоа кейинги босқичга йўл олади.

Саралашнинг кейинги босқичида 36 та жамоа қатнашади. Ушбу жамоалар 9 та гуруҳга бўлинади. Гуруҳларда ҳар бир жамоа 6 та ўйин ўтказади ва 2 та энг яхши жамоа кейинги босқичга чиқади. Кейинги босқичга етиб келган 18 та жамоа 3 та гуруҳга бўлинади ва жамоалар ўз гуруҳида жами 10 та ўйин ўтказади. Ҳар бир гуруҳдан 2 та энг кучли жамоа бевосита “ЖЧ-2026” йўлланмасини қўлга киритади. Бу, 6 та жамоанинг тўғридан-тўғри мундиалга чиқишига олиб келса, ўз гуруҳларида 3 ва 4-ўринни эгаллаган 6 та жамоа 4-босқичда курашга киришади.

Айтиш лозим, Осиё қитъаси 4-босқич баҳслари қўшимча саралаш тизими бўлиб, 6 та жамоа 2 та гуруҳда “ЖЧ-2026” учун мўлжалланган 2 та йўлланма учун баҳс юритади. Осиё футбол жамоалари учун “ЖЧ-2026”га чиқишнинг сўнгги қитъалараро плей-офф босқичи саналади. Унда 4-босқичда 2-ўринни эгаллаган 2 та жамоа мундиалнинг ягона чиптаси учун рўбарў келади.

2026 йилги Жаҳон чемпионатига йўл олган орзулар карвони аллақачон ҳаракатга тушган ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси ушбу йўлда қатъият билан ҳаракат қилмоқда. Осиё саралаш босқичининг ҳал қилувчи палласи – учинчи босқичда юртдошларимиз тарихий йўлланма учун курашни давом эттирмоқда.

Саралашнинг иккинчи босқичида ишончли ўйинлар орқали ўз кучини намоён қилган Ўзбекистон терма жамоаси, бу босқичда жаҳон аренаси сари етакловчи “А” гуруҳида Эрон, Қатар, БАА, Қирғизистон ва Шимолий Корея каби рақиблар билан баҳс юритмоқда. Рақобат кучли. Гуруҳнинг фақат дастлабки икки поғонасидан жой олган жамоалар мундиал йўлланмасини қўлга киритади.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳали Жаҳон чемпионатида қатнашмаган. Аммо, бу сафар Осиё учун ажратилган квоталар сони ортиши имкониятларимизни истакларимизга мос келтираётгандек, гўё.

Шундай вазиятда ҳозирча Эрон терма жамоаси гуруҳ етакчиси сифатида чемпионат йўлланмасини ҳар жиҳатдан расмийлаштириб бўлди. Ҳақиқий драматизм гуруҳда 2-ўринда бораётган Ўзбекистон атрофида жамланган. Ўзбекистон илк бор мундиал йўлланмасини қўлга киритишга яқин. Лекин жамоамизни таъқиб этаётган БАА ҳали иккинчи йўлланмадан умидини узмаган.

Шундай ўзига хос курашлар остонасида терма жамоамиз футболчилари, хусусан Аббосбек Файзуллаевнинг ҳал қилувчи голлари, Ҳожиакбар Алижоновнинг қатъияти, Отабек Шукуровнинг пенальтилар ортидаги масъулияти, Шомуродовнинг ишончли ҳаракати океан ортига катта орзулар билан тикилган миллионлаб қора кўзларга қувонч бағишлашига ишонгимиз келади. 

Терма жамоамиз Эрон билан дуранг, БАА ва Шимолий Корея устидан ғалаба, Қатар билан шиддатли баҳсда 2:3 ҳисобидаги аламли мағлубият билан майдонни тарк этган бўлишса-да, омад йўлагининг кириш эшигида етакчи.

Терма жамоамизни олдинда иккита муҳим учрашув кутмоқда. Бири 5 июнь куни БААга қарши меҳмонда, иккинчиси 10 июнда Эронга қарши Тошкентда бўладиган баҳслар. БААга қарши беллашув мураккаб бўлиши тайин. Бу ўйин кўплаб жиҳатлар билан ҳал қилувчи ҳисобланади.

Тарихга назар ташласак, Ўзбекистон ва Бирлашган Араб Амирликлари терма жамоалари ўзаро 16 бор рўбарў келган. Ушбу баҳсларнинг 7 тасида БАА, 5 тасида Ўзбекистон ғалаба қозонган, 4 та учрашувда муроса йўли танланган. 

Қатар терма жамоаси билан ўтган йиллар давомида 16 та баҳс ўтказилган бўлиб, унинг 9 тасида Ўзбекистон, 4 ўйинда қатарликлар зафар қучган. 3 та учрашувда дуранг қайд этилган.

Айтиш лозим, БАА ҳар доим кучли жамоа сифатида хавфли саналади. Улар катта йўл остонасида барчасини ўзгартиришга интилади. Ўзбекистон мухлислари учун эса иккита ўйиндаги натижа нафақат футбол, балки умид, орзу ва Ватан туйғусининг бирлашиш нуқтаси бўлиши билан аҳамиятли.

Ғурур, ор, Ватан шаъни учун кечадиган ушбу ўйинлардаги ҳар бир ҳаракат, дақиқа, барча-барчаси бизни Ўзбекистон футболининг янги зарварағига вобаста бўладиган шукуҳли онларга яқинлаштириши билан қадрлидир. У кунларни орзиқиб кутмоқдамиз.

Тўлқин Рўзиев,

Муштарий Икромова,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Футбол: Орзулар остонасидаги ғалаба умиди