26–27 апрель кунлари Амирсой тоғ дам олиш масканида «Sky Camp Bo'stonliq 2025» спорт фестивали бўлиб ўтди. Тадбир «Samarkand Marathon» лойиҳаси доирасида ташкил этилиб, соғлом турмуш тарзини, спорт туризмини ривожлантириш ва инклюзивликни қўллаб-қувватлашга қаратилди.
Фестиваль давомида югуриш ва табиатни асраш уйғунлашган плоггинг акцияси ўтказилди. Югурувчилар ҳар бир қадами билан нафақат маррага интилди, балки табиатни тозалаб, тоғ бағрини покиза қилишди. Ҳар бир кўтарилган чиқинди — бу табиатга қайтарилган меҳр, ҳар бир нафас — пок ҳавога билдирилган ҳурмат эди.


«Sky Camp» — бу нафақат спорт, балки жамият ва табиат билан уйғунликда ҳаракат қилишга ундовчи ҳақиқий ҳаёт байрамига айланди.
Шаҳло Хурсандбоева,
Мирзо Улуғбек номидаги
Ўзбекистон Миллий университети талабаси