ТИВ: Ўзбекистон ва БАА ўртасидаги визасиз тартиб ўз кучида
Ўзбекистон фуқароларининг Бирлашган Араб Амирликларига кириши тақиқлангани ҳақида ижтимоий тармоқда тарқалаётган хабарлар асоссиздир.
Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати ҳолат юзасидан муносабат билдириб, икки давлат ўртасидаги мавжуд визасиз тартиб ўз кучида эканини таъкидлаган. Расмий манбаларда тегишли тақиқ жорий этилгани ҳақида ҳеч қандай маълумот берилмаган. Вазирлик фойдаланувчилардан фақат расмий, тасдиқланган ахборотларга ишонишни сўраган.