Пойтахтимизда теннис бўйича ўсмирлар ўртасида “J30” таснифига кирувчи “Pakhtakor Cup” халқаро турнирида ҳамюртларимиздан ташқари Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва нейтрал мақомдаги теннисчилар ғолиблик учун ўзаро рақобатлашди.
Жуфтликлар ўртасида Нигина Алимова ҳамда Фотима Маҳмудова тандеми финалга қадар муваффақиятли иштирок этди ва мусобақа вице-чемпионига айланди. Улар фақатгина финалда қозоғистонлик Гулден Азаматкизи ва Линара Булешева жуфтлигига имкониятни бой бериб қўйди.
Ўғил болалар орасида жуфтлик баҳслари финалида ўзбек дербиси бўлиб ўтди. Унда Маҳмудбек Бекназаров ва Абдураҳмон Каримов дуэти Данила Квасов ҳамда Аҳмаджон Тошмуҳаммедовни 6:3, 3:6, 10:4 ҳисобида таслим этди.
Шу тариқа, Маҳмудбек ва Абдураҳмон мусобақанинг бош совринига эга чиқди. Яккалик баҳсларида нейтрал теннисчи Эмиля Федосеева қизлар ўртасида, қозоғистонлик Родион Траигел ўғил болалар орасида чемпионга айланди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА