2025 йил 18 апрелда “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига заргарлик саноатини янада ривожлантиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун кучга кирди.

Заргарлик соҳасида 600 дан ортиқ корхона фаолият юритмоқда. Ушбу корхоналарда 3 минг нафарга яқин ходим меҳнат қилади. 2024 йилда заргарлик соҳасида ишлаб чиқариш ҳажми 2,5 триллион сўмни ёки 5 тонна олтин ва 3 тонна кумушни ташкил этган. Экспорт ҳажми 95 миллион долларга етказилиб, олдинги йилга нисбатан 20 фоиз ўсишга эришилган. 

– Заргарлик соҳасида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар, улардан ясалган заргарлик буюмларининг ноқонуний айланмаси мавжудлиги, тадбиркорлик субъектларига мол-мулк ва ер солиғи имтиёзларининг етарли эмаслиги ва яна бир қатор  муаммолар соҳадаги салоҳиятдан тўлақонли фойдаланиш имконини бермаяпти, – деди Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Қутбиддин Бурҳонов. –  Мавжуд муаммоларни бартараф этиш ҳамда давлатимиз раҳбарининг “Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш соҳасини янада ривожлантириш ва уларнинг рақобатбардошлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига заргарлик саноатини янада ривожлантиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун қабул қилинди. 

Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги, Солиқ кодексларига, “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги ҳамда “Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар тўғрисида”ги қонунларга заргарлик саноатини ривожлантиришни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.   

Қайд этиш лозимки, заргарлик соҳасида 1,5 минг нафарга яқин заргарлик фаолияти билан шуғулланувчи норасмий тадбиркорлар мавжуд. Фақатгина 2024 йилнинг ўзида ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан соҳада 300 дан ортиқ қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган ва тегишли чоралар кўрилган.   

Шу боис, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар муомаласи ва айланмаси соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун жарима миқдори кескин оширилди.  

Қимматбаҳо металлар ва тошлардан ясалган заргарлик буюмларнинг ноқонуний айланмаси, шунингдек, қалбаки, асиллик даражасига мувофиқ бўлмаган заргарлик буюмлари сотилишига йўл қўйганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз бараваридан эллик бараваригача миқдорида жарима жазоси белгиланди.   

Солиқ кодексига киритилган нормаларга мувофиқ, “Ҳунарманд” уюшмасининг аъзоларига берилган солиқ имтиёзлари 2027 йил 1 сентябрга қадар “Ўзбекзаргарсаноати” уюшмасининг аъзолари бўлган заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан ҳам татбиқ этилади.   

2027 йил 1 сентябрга қадар “Ўзбекзаргарсаноати” уюшмасига аъзо бўлган заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектларининг ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган ер участкалари ҳамда кўчмас мулк объектлари мол-мулк солиғи ва ер солиғини тўлашдан озод қилинади. 

Мазкур норманинг аҳамиятли томони шундаки, “Ўзбекзаргарсаноати” уюшмасининг аъзолари бўлган 28  тадбиркорлик субъекти 2024-2027 йилларда мол-мулк ва ер солиғига тўлашлари лозим бўлган 7 миллиард сўмдан ортиқ пул маблағи тежалади. Натижада ишлаб чиқариш ҳажми кўпайиб, 2025-2027 йилларда экспорт ҳажмининг ошиши ва иш ўринларининг кенгайиши ҳисобига дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, бюджетга қўшимча 95 миллиард сўм тушиши прогноз қилинмоқда. 

“Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар тўғрисида”ги қонунга аффинаж корхоналар (таркибида қимматбаҳо металл ва тошлар бўлган хом ашё билан ишлаш фаолиятини лицензия асосида амалга оширувчи корхоналар)га қимматбаҳо металларни заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчилар учун қулай шакл ва миқдорларга келтирган ҳолда сотиш ҳамда қимматбаҳо металлардан сувенир тангаларни ишлаб чиқариш ва реализация қилиш ҳуқуқини белгиловчи норма киритилди.   

“Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги қонунга юридик ва жисмоний шахслардан қимматбаҳо металларни, шу жумладан, олтин изловчилар усулида қазиб олинадиган, заргарлик буюмлари ва қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган бошқа буюмлар, уларнинг қолдиқлари ва ишлаб чиқаришдаги чиқиндиларни сотиб олиш фаолиятини хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолият турларига киритилишини белгиловчи қўшимчалар киритилди. 

Қонун соҳада қонунийлик таъминланиши, заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчиларни хом ашё билан таъминлаш яхшиланиши, ишлаб чиқариш ривожланиши ва экспорт ҳажми ошишига хизмат қилади. Ўз навбатида, аҳолининг сифатли заргарлик маҳсулотларига бўлган эҳтиёжи қондирилади, бюджетга тушумлар янада кўпаяди.

Норгул Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қимматбаҳо металлар ва тошлар айланмаси соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун жарима миқдори кескин оширилди