Пойтахтимизда бадиий гимнастика бўйича жаҳон кубогининг учинчи босқичи ўз якунига етди. Қувонарлиси, ҳалқада машқ бажаришда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Тахмина Икромова олтин, Анастасия Саранцева кумуш медалга эга чиқди. Нейтрал мақомдаги гимнастикачи Дарья Грохотова эса ушбу йўналишда кучли учликни якунлаб берди.

Тўпдаги машқларда германиялик Дарья Варфоломеева биринчи поғонадан жой олган бўлса, Тахмина Икромова ҳамда Анастасия Саранцева шоҳсупанинг иккинчи ва учинчи ўринларида қайд этилди. Булавада эса Дарья Варфоломеева олтин, Анастасия Саранцева кумуш, Тахмина Икромова бронза медалига эга чиқди. Тасмада чиқиш қилган гимнастикачилар ўртасида Дарья Варфоломеевага тенг келадигани топилмаган бўлса, Тахмина Икромова ушбу йўналишда иккинчи бўлди. Яна бир германиялик гимнастикачи Анастасия Симакова бронза медалига сазовор бўлди.   

Шунингдек, 3 тўп ва 2 та ҳалқадаги жамоавий баҳсларда Польша терма жамоаси шоҳсупанинг энг юқори поғонасига чиқди. Хитой ва Ўзбекистон термалари кучли учликдан ўрин эгаллади. 5 та тасмада жамоавий машқ бажаришда Хитой, Польша ва Қозоғистон терма жамоалари шоҳсупага кўтарилди.   

Шу тариқа, пойтахтимизда юқори савияда ўтказилган жаҳон кубогининг учинчи босқичи ўз якунига етди. Ушбу босқич якунига кўра, умумий ҳисобда Германия терма жаомаси 5 та олтин ва 1 тадан кумуш ҳамда бронза медали билан биринчи ўринда бормоқда. Бу жамоани 4 тадан олтин ва кумуш ҳамда 2 та бронза медаль билан Укарина термаси таъқиб қилмоқда. Болгария эса 4 та олтин, 2 та кумуш ҳамда 3 та бронза медалига сазовор бўлган ҳолда учинчи ўриндан мустаҳкам жой олган. Ўзбекистон терма жамоаси эса 2 та олтин, 7 та кумуш ва 5 та бронза, жами 14 медаль билан тўртинчи ўринда бормоқда.   

Умид қиламизки, 18-20 июль кунлари Италиянинг Милан шаҳрида ўтадиган жаҳон кубогининг тўртинчи босқичида, гимнастикачиларимиз ҳозирги ҳолат каби нафақат медаллар сони бўйича балки сифати бўйича ҳам олдинга чиқиб олади.   

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Гимнастикачиларимизнинг навбатдаги муваффақиятлари