Март ойида сотувлар қисқа муддатли қисқаришига қарамай, автомобиль бозорининг айрим сегментларида хорижда ишлаб чиқарилган енгил автомобиллар ва фойдаланилган электромобиллар тоифаларида барқарор ўсиш кузатилди.

Бирламчи автомобиль бозоридаги фаоллик ҳам йиллик ижобий динамикани сақлаб турибди.   

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази ўтган ой якунлари бўйича Ўзбекистон автомобиль бозори таҳлили натижаларини тақдим этди. 

Унга кўра, жорий йилнинг март ойида Ўзбекистонда автотранспорт воситалари савдоси 3 фоизга камайиб, 76,8 минг донани ташкил этди.  

Енгил автомобиллар савдоси бир ой давомида 3,4 фоизга камайди ва деярли 65 минг донани ташкил этди. 

Енгил автомобилларнинг бирламчи бозорида сотувлар ўтган ойга нисбатан 6 фоизга камайди ва 22,4 мингта автомобилни ташкил этди. 

Йиллик ҳисобда ушбу сегментдаги фаоллик 3 фоизга ўсишни кўрсатди. 

Ўзбекистон бозоридаги хорижий енгил автомобиллар сегменти ижобий динамикани намоён этишда давом этмоқда. Савдо ҳажми 28 фоизга ўсди ва умумий савдо ҳажми ойига 2,7 минг донагача етди. Сезиларли ўсишга қарамай, фаолликнинг йиллик ўсиши ўртача бўлиб,13 фоизни ташкил этди. 

Март ойи натижаларига кўра, енгил автомобилларнинг иккиламчи бозори фаоллиги 2 фоизга бироз пасайиб, умумий савдо ҳажми 42,5 минг донани ташкил қилди. 

Ушбу фонда фойдаланилган электромобиллар сегменти ижобий динамикани кўрсатди, сотувлар 10 фоизга ўсиб, 1,8 мингта электромобилга ўсди ва ўтган йилнинг шу даврига нисбатан сотувлар уч бараварга ошди. 

Моҳигул Қосимова тайёрлади, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон автомобиль бозори таҳлили