Ватанимиз тарихидаги 28 апрель санаси билан боғлиқ айрим воқеалар баёни.

1399 йил (бундан 626 йил олдин) – Ҳиндистон юришидан қайтган Амир Темур Самарқанд шаҳридаги Қусам ибн Аббос қабрини зиёрат қилди. Соҳибқирон қўшини Ҳиндистондан катта ўлжалар билан қайтган эди. Ўлжалар орасида 120 та жанговар фил ҳам бўлиб, Амир Темур уларнипг бир қисмини қўшин ихтиёрида қолдириб, қолганларини кейинчалик Самарқанд ва Шаҳрисабзда олиб борилаётган қурилишларда ишлатди. Айни шу куни самарқандликлар илк бор Соҳибқирон олиб келган филларни катта қизиқиш билан томоша қилдилар. 

Мазкур воқеа тарихчи олим Шарафуддин Али Яздийнинг “Зафарнома” асарида қуйидагича баён этилади: “Сешанба куни, ойнинг йигирма бирида (милодий 1399 йил 28 апрелда) давлат била Жаҳонгушойдин отланиб, Самарқанд шаҳрига кириб, ул шаҳарда Қусам ибн ал-Аббоснинг мазориға бориб тавоф килди. Андағи мужовир (мозорнинг шайхи, мозор ва унинг мулкига кўз-қулоқ бўлиб турувчи киши)ларға кўб нималар бериб, намози пешинда Боғи Чинори нақши жаҳонға бориб тушти. Ва бу маҳалда пиллар етишти. 

Ва Самарқанд эликим, ҳаргиз пилни кўрмагон эрдилар, барча халқ тафарружқа чиқиб, Ҳаққ субҳонаҳу ва таоло санъиға ҳайрон бўлдилар. Ҳазрат соҳибқирон барча шаҳзодаларга ва шаҳарнинг бузурглариға тансуқ нималарким, Ҳиндустондин келтуруб эрди, кишига лойиқ савғотлар берди. Ва Сарангким, Маллухоннинг ағоси эрди, икки пил билан амирзода Султон Муҳаммадқа йибарди”.

Маълумот ўрнида қайд этиш жоизки, Қусам ибн Аббос Муҳаммад (с.а.в.)нинг амакиваччаси ҳисобланади. У халифа Али ибн Абу Толиб замонида Макка волийси бўлган. Муовия замонида Хуросон волийси Саййид ибн Усмон билан Самарқандга келиб, шу ерда ўлдирилган. Сўнг у вафот этган ерида кўмилган. Кейинчалик бу ерда Шоҳи Зинда (“Тирик шоҳ”) ансамбли шаклланган. Бу ансамблнинг ҳозирги номи эса Шаҳид Зинда иборасининг бузилиб айтилишидир.

1512 йил (бундан 513 йил олдин) – Шайбонийхоннинг жияни Убайдуллахон Бухоро воҳасидаги Кўли Малик деган жойда Бобур қўшинлари устидан ғалаба қозонди. Бобур ва Убайдуллахон ўртасидаги бу жанг “Абдулланома”да қуйидагича ҳикоя қилинади: “Бобур подшоҳ қирқ минг аскар билан Бухоро томонга йўналди ва Бухоронинг ғарбий томонида жойлашган Кўли Малик деган жойида Убайдуллахонга муқобил бўлди. Шундан сўнг ҳар икки тарафнинг паҳлавонлари бир-бирларининг қаршисида саф тортдилар ва Убайдуллахон ғолиб келиб, Бобур подшоҳ енгилди”. 

1870 йил (бундан 155 йил олдин) – Туркистондаги илк даврий матбуот, рус мустамлакачилари томонидан ташкил этилган дастлабки газета – “Туркестанские ведомости” чиқа бошлади. Газетанинг жами 6 минг 406 та сони босилган. Тарихчи Санобар Шодмонованинг қайд этишича, ушбу газета Россиядаги губерния ведомостларига тенглаштирилган бўлиб, унга амалдорлар обуна бўлиши мажбурий эди. 

Туркистон генерал-губернаторлиги бу газета орқали ўз ғояларини тарқатишни мақсад қилиб қўйган бўлсада, амалда матбуот ўлкани ҳар томонлама ўрганиб ҳамда рус аҳолини Туркистон ҳаёти билан таништириш, уларга маданий, иқтисодий, ижтимоий хабарлар бериш борасида алоҳида аҳамият касб этган. Бироқ газетада ўлка ҳаётидаги кўплаб салбий ҳолатларни кўрсатмасликка ҳаракат қилинган.

1992 йил (бундан 33 йил олдин) – Тошкентда Туркия Республикаси элчихонасининг очилиш маросими бўлди.

2018 йил (бундан 7 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон давлат санъат институтининг Нукус филиалини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. 

2014 йил (бундан 11 йил олдин) – “UzReport” телеканали ўз эфирини бошлади. Ушбу телеканал Ўзбекистон ахборот маконида тезкор янгиликлар ва таҳлилий дастурлар билан телетомошабинларга хизмат қила бошлади. 

2020 йил (бундан 5 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. 

2021 йил (бундан 4 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “«Зомин» туристик-рекреацион зонаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. 

2022 йил (бундан 3 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Атоқли олимлар, маданият ва санъат соҳаси вакилларининг юбилей саналарини кенг нишонлаш ҳамда улар фаолиятини тарғиб этиш дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. 

2023 йил (бундан 2 йил олдин) – Нью-Йоркда Ўзбекистон билан Сьерра-Леоне Республикаси ўртасида дипломатик муносабат ўрнатиш тўғрисида қўшма коммюнике имзоланди. Мамлакатимиз мустақиллигини 1991 йил 21 декабрда тан олган Сьерра-Леоне шу тариқа Ўзбекистон билан дипломатия ҳамкорлигига киришган 143-давлатга айланди. Икки давлат ҳукумати номидан ҳужжатни БМТдаги доимий вакиллар Бахтиёр Ибрагимов ва Ал-Ҳожи Фанд Турай имзолади.

Алишер ЭГАМБЕРДИЕВ тайёрлади, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Амир Темур Ҳиндистондан Самарқандга нечта жанговар фил олиб келган? 