Ватанимиз тарихидаги 27 апрель санаси билан боғлиқ айрим воқеалар баёни.

1408 йил (бундан 617 йил олдин) – темурийлар ҳукмдори Шохруҳнинг нуфузли лашкарбошиларидан бири, қавчин қабиласидан бўлган Жаҳонмулк ўзининг бир гуруҳ шериклари билан Шохруҳ мирзога суиқасд қилишга уринди. Шохруҳ мирзо фитнадан хабар топгач, тил бириктирганлар қочишга ҳаракат қилдилар. Аммо улар тутиб келиниб, жазога тортилди.

Абдураззоқ Самарқандий бу фитна ҳақида шундай ёзади: “Бир тўда нодонлар исён кўтаришга иттифоқ туздилар ва зулқаъданинг охирида амир Жаҳонмулк ўз хеш-ақраболари билан, амир Ҳасан Жондор ўз ўғли Юсуф Жалил билан, Саодат ибн Темуртош биродари билан ҳамда Баҳлул ибн Бобойтемур, Султон Боязид Усмон ва Намадаклар ҳазрат хоқони саидга суиқасд қилишга ўзаро ахд қилдилар. Лекин парвардигор инояти онҳазратнинг посбони бўлганлиги туфайли бу маънининг бир учи унга маълум бўлиб қолди ва Сеистон тарафидан келган амир Мизробни чақиртирди. Исёнчилар шарафли қулоқларга бирор сўз чалинганлигини сезиб, Сеистонга кетаётган лашкарга қўшилиб олишни истадилар ва шу қарорга биноан Жузўланг тарафига жўнадилар.

Онҳазрат ҳумоюн узангининг мулозими бўлган бир тўда баҳодирлар билан отга минди. Амир Мизроб гуноҳкорларга етиб бориб қаттиқ жанг қилди. Мизроб баҳодирнинг юзига катта захм етди; уни шаҳарга олиб кирдилар. У беоқибатлар эса Корубор сувидан ўтиб, сувни ўзларига ҳисор қилдилар. Онҳазрат сувнинг бериги тарафида турди ва Сеистонга жўнатилаётган лашкар гуруҳ-гуруҳ келиб хоқон ҳазратларига қўшила берди, гуноҳкор жамоатнинг ҳар бири бир тарафга қараб қочди. Амир Ҳасан Сўфининг қўшун аҳли саодатсиз Саодатни биродари билан бирга ва Аҳмад Оқбуқони Бодғисдан тутиб олиб келди; Саодат ёсога етди, унинг биродари ва Аҳмад Оқбуқони озод қилиб юбордилар. Жаҳонмулк билан Намадакни амир Черкас Мохонда ушлаб олиб, боғланган ҳолда Ҳиротга юборди. Булар Чиҳил духтаронда йўқлик шарбатини тотдилар. Мисра: Ҳар ким исён кўтарса, унинг жазоси мана шу!..”

1526 йил (бундан 499 йил олдин) – жума куни Бобурнинг ёнидаги уламолардан шайх Зайниддин, Мавлоно Маҳмуд ва бошқалар Деҳлининг катта намозгоҳ масжидида Заҳириддин Муҳаммад Бобур номига хутба ўқишди. 

1770 йил (бундан 255 йил олдин) – қўнғиротлардан бўлган Муҳаммадамин иноқ (1729–1790) Хивани ёвмутларга топшириб, Дониёл оталиқдан ёрдам сўраб Бухорога кетди. Орадан беш ой ўтгач Бухорода куч тўплаб, Хоразмни ёвмутлардан қайтариб олиш учун Ҳазораспга келди. 

1920 йил (бундан 105 йил олдин) – Хивадаги Нуруллабой саройида Бутунхоразм халқ вакилларининг биринчи қурултойи очилди. У 30 апрелга қадар давом этди. Қурултойда Хоразм Халқ Совет Республикаси тузилди. Биринчи ҳукумат нозирларининг аксарияти жадидлардан иборат эди ва шу сабабли ҳам ҳукумат Ёш хиваликлар ҳукумати деб юритилди. Ёш хиваликлар мамлакатда хонликдан қолган асоратларни тугатиш, республикада демократик тузумни қарор топтириш учун курашди. Россия расмий доиралари, Туркистон комиссияси мустақил сиёсат юритишга интилаётган Ёш хиваликлар ҳукуматини бадном қилиш учун жон-жаҳди билан ҳаракат қилди. 

Совет давлатининг қуролли тазйиқларига қарамай, Ёш хиваликлар ҳукумати қарийб бир йил яшади. 1921 йил 6 мартда Хоразмда қизил армия сиёсий бошқармаси ва қизил аскарлар уюштирган ҳарбий давлат тўнтаришидан сўнг Ёш хиваликлар ҳукумати ағдариб ташланди. 

1930 йил (бундан 95 йил олдин) – Тошкентда Маориф халқ комиссарлиги ҳузурида тузилган Кутубхоналар бирлашмаси бюросинининг биринчи мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда республиканинг барча йирик шаҳарларида кутубхоналар бирлашмаларини тузиш ишини тугаллашга қарор қилинди ва ишлаб турган кутубхоначиларнинг малакасини текшириш учун алоҳида комиссия тузилди.

1877 йил (бундан 148 йил олдин) – Россия империяси ҳарбий вазири ва Осиё бўлими бош котибининг Ички ишлар вазирлигига берган кўрсатмасига биноан Туркистон генерал-губернаторлиги Фарғона вилоятининг маркази расмий равишда Қўқондан Янги Марғилон (ҳозирги Фарғона шаҳри)га кўчирилди.

1942 йил (бундан 83 йил олдин) – Ўзбекистон ҳукумати “Уруш вақтида деҳқонлар учун мажбурий меҳнат куни минимуми тўғрисида” қарор қабул қилди. Қарорда пахта экувчи туманларнинг деҳқонлари учун бир йилда 150 меҳнат куни белгиланди. 

2009 йил (бундан 16 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тошкент шаҳрида Турин политехника университети фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2017 йил (бундан 8 йил олдин) – Урганч–Шовот темир йўл бекатлари оралиғининг 402-километрида янги Урганч–Хива темир йўл линиясининг қурилиши бошланди. Мазкур йўналиш 2018 йил ноябрда қуриб битказилди ва 4 декабрда биринчи “Тошкент–Хива” поезди Хива шаҳрига келди.

2020 йил (бундан 5 йил олдин) – кутилмаган табиий офат – кучли шамол Бухоро, Навоий, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида аҳоли ҳаёти, инфратузилма тармоқлари ва қишлоқ хўжалиги экинларига катта зарар келтирди. Шамолнинг тезлиги айрим ҳудудларда секундига 40 метргача етди. Ҳодиса талафотлари Бухоро вилоятида, айниқса, Олот ва Қоракўл туманларида катта бўлди.

2021 йил (бундан 4 йил олдин) – “Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида” Конституциявий Қонун қабул қилинди.

2022 йил (бундан 3 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Божхона маъмуриятчилигини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.

Алишер ЭГАМБЕРДИЕВ тайёрлади, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шоҳрух Мирзо фитначиларнинг исёнини қандай фош этган?