Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) маълумотига кўра, Европа чуқур таркибий ўзгаришларни бошдан кечирмоқда. Яъни, аҳоли қариши, энергия нархи ўсиши туфайли қитъа компаниялари глобал ишлаб чиқариш даражасидан ортда қолмоқда.
– Европанинг ўрта муддатли ўсиш истиқболи бироз қўллаб-қувватланишга муҳтож, – дейилган ташкилот берган маълумотда. – Аҳоли қармоқда. 2050 йилга бориб ЕИ мамлакатларининг учдан икки қисмида меҳнатга лаёқатли аҳоли сони қисқаради. Янги технологиялар пайдо бўлиши автомобилсозлик ҳамда энергетика сунъий ва бошқа хизматлар кескин ривожланишига олиб келади.
Таъкидланганидек, минтақада хусусий инвестиция ва маҳсулдорлик ўсиши секинлашган.
Шунингдек, ортиб бораётган эҳтиёжни қондириш учун йўналтириладиган давлат харажати ошиши тезроқ ривожланиш кераклигини тақозо этмоқда. Зеро, ХВЖ ижтимоий, мудофаа ва иқлим билан боғлиқ харажат келгуси 25 йил ичида ривожланган мамлакатларда ялпи ички маҳсулотнинг қарийб 5,75, ривожланаётган мамлакатларда эса 8 фоизини ташкил қилиши мумкин.