Хива шаҳрида IV Халқаро бахшичилик санъати фестивалининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Халқ оғзаки ижодиётининг энг қадимий турларидан бўлган бахшичилик санъати юксак гуманизм ғояларини, тинчлик ва дўстлик, адолат ва ҳақиқат каби эзгу фазилатларни маҳорат билан тараннум этади. Шу боис ҳам, бахши, оқин ва жировлар азалдан халқ қалбининг куйчилари, турли миллат ва элатларни бирлаштирадиган олижаноб инсонлар сифатида ардоқлаб келинади.

Мамлакатимизда бошқа санъат турлари каби бахшичилик санъатига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.  

Буни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 ноябрдаги “Халқаро бахшичилик санъати фестивалини ўтказиш тўғрисида”ги қарори асосида ҳар икки йилда бир марта ўтказилаётган Халқаро бахшичилик санъати фестивали мисолида ҳам кўриш мумкин. Фестивалнинг қамрови йилдан йилга кенгайиб бормоқда.  

Ўзбекистон  Президенти Шавкат Мирзиёевнинг IV Халқаро бахшичилик фестивали иштирокчиларига табригини  Президент маслаҳатчиси Одил Абдураҳмонов ўқиб эшиттирди.  

Жорий йил 26-28 апрел кунлари ўтадиган фестивалда дунёнинг 40 дан ортиқ давлатларидан таниқли бахшилар иштирок этишмоқда.  

[gallery-23042]

Тадбир санъат усталари ва бахши, оқин, жировларнинг концерт дастури билан якунланди.  

Аҳмаджон Шокиров, Беҳзод Саидов (сурат), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хоразмда дунё бахшиларининг баҳси бошланди