Бугунги замонда табиий офатларга қарши курашишнинг энг самарали йўли – илм ва технологиялар билан ҳамнафас ҳаракат қилишдир. Шу мақсадда ташкил этилган пресс-турда биз Ўзбекистонда сейсмологик хавфсизликнинг асосий устуни бўлмиш Ғ.О.Мавлонов номидаги Сейсмология институти фаолияти билан яқиндан танишдик.

1966 йилдан буён фаолият юритаётган ушбу илмий муассаса нафақат республика, балки бутун Марказий Осиёда сейсмология соҳасида етакчи марказлардан бири саналади. Институтда зилзилаларнинг келиб чиқиш механизмларидан тортиб, сейсмик тўлқинларнинг тарқалиши, сейсмик хавф ва рискларни баҳолаш, раёнлаштириш ва прогноз қилишгача бўлган йўналишларда кенг қамровли тадқиқотлар олиб борилмоқда.

Ташриф доирасида журналистлар лабораториялар иши, сейсмометрия ускуналари, замонавий сунъий йўлдош алоқалари, ер ости сувлари мониторинги учун мўлжалланган махсус қудуқлар ва Вена билан боғловчи Халқаро мониторинг тизими тармоғи орқали олинадиган маълумотлар билан танишишди.  

Айниқса, институт архивида сақланаётган 200 мингдан ортиқ сейсмограммалар келгуси авлод учун бебаҳо манба ҳисобланади.

Институтда фаолият юритаётган 1 нафар академик, 11 нафар фан доктори ва 16 нафар фан номзоди ва фалсафа докторлари нафақат назарий, балки амалиётда ҳам юртимиз хавфсизлиги учун хизмат қилишмоқда.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/UjXjBbSCQ6U" title="Zilzila borasida qanday tadqiqotlar olib borilmoqda?" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

М.Эшмирзаева, Д.Якубов (видео), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Зилзила борасида қандай тадқиқотлар олиб борилмоқда? (+видео)