Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга қаратилган яна бир қадам: 2025-2026 ўқув йили учун ажратилган 200 та давлат грантидан 102 таси ўз эгаларига топширилди. Халқаро қишлоқ хўжалиги университети томонидан ўтказилган биринчи имтиҳон натижаларига кўра 102 нафар ёш ва иқтидорли абитуриент давлат гранти асосида ўқиш ҳуқуқини қўлга киритишга муваффақ бўлди.
Халқаро қишлоқ хўжалиги университети қишлоқ хўжалиги соҳасида халқаро андозаларга жавоб берадиган, илмий-назарий ва амалий билимларни уйғунлаштирган таълим дастурлари орқали талабаларни тайёрлашни мақсад қилган. Бу ерда талабалар нафақат анъанавий фанлардан сабоқ оладилар, балки замонавий агротехнологиялар, рақамли бошқарув тизимлари, ресурс тежамкор инновацияларни ҳам чуқур ўзлаштирадилар. Ушбу грант ютиб олган битирувчиларнинг 50 га яқини Жиззах вилоятидан қолганлари эса турли ҳудудлардан ташриф буюришди.
Ҳали 98 та грант ўрни очиқ — имкониятлар давом этмоқда. Айни пайтда университет томонидан 2025-2026 ўқув йили учун умумий 200 та давлат гранти ажратилган бўлиб, уларнинг 102 таси аллақачон тақдим этилди. Қолган 98 ўрин учун саралаш жараёнлари давом этмоқда ва бу яна кўплаб ёшлар учун имконият эшикларини очиб беради.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/qKiU6gok1rs" title="Xalqaro qishloq xo`jaligi universitetida 102 nafar talabaga davlat granti ajratildi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>М.Турдалиева, И.Исматов (видео), ЎзА