Андижон шаҳридаги универсал спорт мажмуасида каратэ ва паракаратэ (WKF) бўйича “Uzbekistan open” халқаро турнири бўлиб ўтмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Миллий паралимпия қўмитаси, Андижон вилояти ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон каратэ (WKF) ассоциацияси ҳамкорлигида ёшлар, ўсмирлар ва катталар ўртасида ўтказилаётган халқаро турнирда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон Республикаларидан 350 нафарга яқин спортчи иштирок этмоқда.

Мусобақаларда 14-15, 16-17 ва 18 дан катта ёшдаги иштирокчилар турли ёш тоифаларида ғолиблик учун баҳс олиб бормоқда.  

[gallery-23039]

– Турнир юқори савияда, халқаро талаблар асосида ўтмоқда, – дейди Ўзбекистон каратэ (WKF) ассоциацияси раиси ўринбосари Жамшид Ҳасанов. – Кеча катталар ўртасидаги мусобақалар ўтказилди. Бугун эса ёшлар ўртасида, шунингдек, катталар ўртасидаги мусобақанинг финал ўйинлари бўлиб ўтади.  

Мусобақаларни Ўзбекистон каратэ (WKF) ассоциацияси шеф-рефериси Азизбек Бўриев бошчилигидаги юртимиз ҳамда қўшни республикалардан келган халқаро тоифадаги ҳакамлар бошқариб бормоқда.  

Каратэ ва паракаратэ (WKF) бўйича “Uzbekistan open” халқаро турнири 28 апрелга қадар давом этади.  

Ф. Убайдуллаев, З. Умрзоқов (сурат), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Андижонда каратэ бўйича халқаро турнир бўлиб ўтмоқда