Ўзбекистонлик профессионал боксчиларнинг ўтаётган ҳафта давомидаги фаолияти эътиборга молик воқеаларга бой кечмоқда.

Куни кеча Андижон бокс мактаби тарбияланувчиси Ҳавасбек Асадуллаев Россия Федерацияси Уфа шаҳрида кечган жангда россиялик Алан Хугаевни очколар ҳисобида мағлуб этган бўлса, бугун яна бир профессионал боксчимиз Венгрияда ўтадиган бокс оқшомида Ўзбекистон номини улуғлашга ҳозирланмоқда.

Бугун, 26 апрель куни Венгрия пойтахти Будапешт шаҳридаги "Folyondar Sports Hall" мажмуасида ўтадиган профессионал бокс кечасида ҳамюртимиз Муҳаммад Шехов навбатдаги жангини ўтказади.

WBO рейтингида 5-ўринда бораётган Бухоро бокс мактаби тарбияланувчиси М. Шехов венесуэлалик Орландо Моралесга қарши 8 раундлик жангда рингга кўтарилади.

Айтиш лозим, ҳамюртимиз Муҳаммад Шехов профессионал боксдаги фаолияти мобайнида 16 та расмий жангда қатнашиб, 15 тасида ғалаба, 1 тасида дурангга эришган. Шехов ҳозирда “IBF Intercontinental” камари соҳиби саналади.

Унинг рақиби 20 ёшли Орландо Моралес ҳисобида 13 та ғалаба ва 2 та мағлубият мавжуд.

Т.Рўзиев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Профессионал бокс: Асадуллаев Россияда ғалабага эришди, Шехов бугун рингга кўтарилди