Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида дзюдо бўйича катталар ўртасида давом этаётган қитъа чемпионати доирасида Осиё дзюдо иттифоқининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди. Унда Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси Азиз Комилов Осиё дзюдо иттифоқи стратегик ривожланиш ва маркетинг масалалари бўйича вице-президенти лавозимига сайланди.

Бугун, 26 апрель куни қитъа чемпионатининг навбатдаги кунида эркаклар ўртасида -73 ва -81 килограмм, аёллар ўртасида -57, -63, -70 кило оғирликда энг кучлилар аниқланади.

Бугунги беллашувларда Ўзбекистон терма жамоасининг 7 нафар аъзоси 5 та вазнда Таиланд татамисида ўз маҳоратини намойиш этади.

-73 килограммда Шаҳрам Аҳадов ва Мардон Равшанов, -81 килограммда Арслонбек Тожиев, -57 килода Шукуржон Аминова, -63 килограммда Маржона Нуруллаева, -70 кило оғирликда Хуршида Раззоқбердиева ва Ширинжон Йўлдошева баҳсларга киришади.

Эслатиб ўтамиз, 23 давлатнинг 220 нафар дзюдочиси иштирок этаётган қитъа чемпионатининг ортда қолган кунида ҳамюртимиз Замаҳшари Бекмуродов -66 килограммда кумуш медалга сазовор бўлган эди.

Т.Рўзиев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонлик мутахассис Осиё дзюдо иттифоқи вице-президенти этиб сайланди