Ўзбекистон Республикаси Бухоро вилоятида жойлашган ҳарбий қисм жамоаси Покистонда ўтказилган VIII Халқаро “Жамоа руҳи” мусобақасида рекорд натижа қайд этиб, ғолиб бўлди.

Мусобақада Ўзбекистон, Баҳрайн, Саудия Арабистони, АҚШ, Марокаш, Хитой, Иордания, Ироқ, Туркия, Малдив ороллари, Шри Ланка, Беларус, Қозоғистон ва Қатар каби давлатлардан 31 та жамоа иштирок этди.

Шартларга кўра, жамоалар 90 километр(60 соат ичида)гача бўлган маршрутнинг 7 та назорат нуқтасида азимут бўйича ҳаракатланиб, унда тактик-махсус, отиш, тиббий, алоқа, муҳандислик тайёргарлиги, оммавий қирғин қуроллардан ҳимоя ва ҳарбий топографиядан турли махсус машқларни, шунингдек, кутилмаган тестларни ечиш машқини бажарди.

Якуний натижаларга кўра, Ўзбекистон жамоаси 95 фоиз натижа билан 1-ўринни эгаллади. Иккинчи ўрин  Хитой жамоаси(74 фоиз натижа), учинчи ўрин эса Баҳрайн жамоаси(65 фоиз натижа)га насиб этди.

Жамоанинг кўрсатган бу жасорати Бухоро ҳарбий маъмурий-сектор раҳбари, Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов томонидан юксак эътироф этилди ва муносиб тақдирланди.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири. 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ғолибларни ҳоким эътироф этди