Бугун Аниқ ва ижтимоий фанлар университетида Хитой инвесторлари иштирокида учрашув ташкил этилди. Унда икки давлат вакиллари, университет профессор-ўқитувчилари, фаол талабалар ҳамда ОАВ вакиллари қатнашди. Тадбирнинг асосий мақсади — Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги илмий, иқтисодий ва маданий алоқаларни мустаҳкамлаш, айниқса, тадбиркорлик ва инновациялар йўналишида ёшларга янги имкониятлар яратишдан иборат бўлди.

Тадбир аввалида Ўзбекистон-Хитой муносабатларининг тарихий илдизлари ва ҳозирги босқичдаги динамик ривожи ҳақида сўз борди. Хитойлик меҳмонлар ўз нутқларида Ўзбекистонда ёшларга берилаётган эътибор, яратилаётган шароитлар, илм-фан ва технологияларни ривожлантиришдаги ҳаракатларни юқори баҳоладилар. Айниқса, Хитой университетларида ўзбек тили ва маданиятига бўлган қизиқиш ортиб бораётгани, бугун ўзбек тилининг алоҳида курслар сифатида чуқур ўрганилаётгани эътиборга молик ҳолат сифатида тилга олинди. Бу икки давлат ўртасидаги тил ва маданият кўпригининг яна бир исботи бўла олди. 

Тадбир давомида меҳмонлар ва журналистлар иштирокида очиқ давра суҳбати бўлиб ўтди. Суҳбат чоғида нафақат талабалар, балки оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳам ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олишди. Мулоқот очиқ ва самимий руҳда ўтди.

Тадбир якунида Аниқ ва ижтимоий фанлар университети билан Хитойнинг етакчи олий таълим муассасаларидан бири ўртасида расмий ҳамкорлик шартномаси имзоланди. Ушбу ҳужжат келгусида қўшма илмий тадқиқотлар, профессор-ўқитувчилар ва талабалар алмашинуви, шунингдек, қўшма лойиҳа ва конференцияларни ташкил этишга замин яратади.

Бу каби учрашувлар икки давлат ёшлари ва мутахассислари ўртасидаги дўстлик, ўзаро тушуниш ва биргаликда ривожланиш сари қўйилган муҳим қадамлардан биридир.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/-xt1XVb_r8M" title="Аниқ ва ижтимоий фанлар университети Хитой инвесторлари билан ҳамкорликда" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Ф. Яхшибоева, А. Содиқов, У.Тўхтаев ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аниқ ва ижтимоий фанлар университети Хитой инвесторлари билан ҳамкорликда (+видео)