“Чуст дўппи”, “Марғилон дўппи”, “Ироқи дўппи”, “Гилам дўппи”, “Чакма тўр”, “Қизил гул”, “Тошкент дўппи”, “Чиптадўзи”, “Самарқанд дўппи”.....
Эҳҳе, миллий бош кийими бўлган дўппиларимизнинг тури, кўриниши, ранги ва номини узоқ давом эттириш мумкин. Аслида, бу миллий бош кийимларимиз ўзбегимнинг бошида турганидагина янада жозибадорлик касб этади.
“Ўзмиллийбанк”АЖ Андижон вилояти Бош бошқармаси ходимлари иш ҳафтасининг бу галги жума тонгини ўзгача кайфият ва кўринишда қарши олди. Ходимларнинг бошидаги миллий дўппи ҳамда эгнидаги либослар иш унумдорлигига ўзгача таъсир кўрсатди. Жамоада байрам кайфияти уйғонди. Айниқса, банк хизматларидан фойдаланиш мақсадида келган мижозларнинг кўзи қувнади.
Аслида, қадриятлар ҳар доим халқимизнинг ажралмас маънавий бойлиги саналган. Ўзмиллийбанк эса миллийлик билан доимо бирга!
[gallery-23015]
“Ўзмиллийбанк” АЖ
Матбуот хизмати