Жаҳон иқтисодиётидаги кескин ўзгаришлар, ташқи хатарлар, глобал рақобат шароитида миллий ишлаб чиқарувчилар ҳамда экспорт қилувчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 2025 йил 18 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ишлаб чиқариш, экспорт ва тадбиркорлик фаолиятини рағбатлантириш, савдо ва саноат сиёсати самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги фармони имзоланди.

Ҳужжатда ички бозорда адолатли рақобат муҳитини таъминлаш ва тадбиркорлик учун қулай шарт-шароит яратиш каби масалаларга эътибор қаратилган.

Шу асосида Вазирлар Маҳкамасининг "Айрим турдаги товарларни божхона чегараси орқали олиб ўтиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори билан юртимизга самолёт, поезд ва автомобилда келаётган жисмоний шахслар томонидан шахсий эҳтиёжи учун нотижорат мақсадларда республикага олиб кириладиган товарларни божсиз олиб кириш нормалари белгиланди.  

Тошкент вилояти божхона бошқармаси "Божхона назоратини ва расмийлаштирувини ташкил этиш" бўлим бошлиғи Аброр Отамуродовнинг бу борадаги фикрларига қизиқдик.

– Мамлакатимизда товарларнинг божхона қийматини аниқлашда асоссиз имтиёзлар ёки махсус божхона расмийлаштируви тартибларини қўллашга йўл қўймаслик, божсиз олиб кириш меъёрлари ва божхона расмийлаштируви шартлари жаҳон стандартлари асосида белгиланишига катта эътибор қаратилмоқда. – дейди Аброр Отамуродов. – Вазирлар Маҳкамасининг "Айрим турдаги товарларни божхона чегараси орқали олиб ўтиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига асосан, республикага олиб кириладиган товарларни божсиз товар олиб кириш нормалари белгиланди.  

Унга кўра 2025 йил 1 майдан эътиборан божсиз товар олиб кириш нормалари ҳаво транспортида – 1000 доллар (ҳозирда 2000 доллар), темир йўл ва дарё транспортида – 500 доллар (ҳозирда 1000 доллар), автомобиль (пиёда) ўтказиш пунктлари орқали – 300 доллар (ўзгаришсиз), халқаро курьерлик жўнатмалари орқали – бир ойда 200 доллар (ҳозирда бир чоракда 1000 доллар), халқаро почта жўнатмалари орқали – 100 доллар (ўзгаришсиз) этиб белгиланди.

Шунингдек, темир йўл, дарё транспорти ва автомобиль ўтказиш пунктлари орқали нотижорат мақсадларда товарларни олиб кираётган шахс хорижий давлатда 2 кундан кам муддат бўлганда, ҳаво транспортида эса 3 кундан кам муддат бўлганда, божсиз олиб кириш нормалари қўлланилмайди. Бунда ушбу товарларга божсиз олиб кириш нормасидан ортиқ деб қаралади ва товарларнинг тўлиқ қийматидан ягона божхона тўлови ундирилади.

Жисмоний шахслар томонидан қиймати 5000 АҚШ доллари эквивалентигача бўлган товарлар божхона декларациясини тақдим этмаган ҳолда республикадан олиб чиқилиши мумкин, экспорт божхона божи жорий этилган товарлар бундан мустасно.

Бундан ташқари, импорт жараёнини расмийлаштиришда божхона қиймати ва миқдори алоҳида назоратга олинадиган товарлар рўйхати тасдиқланди ва унга 70 хил турдаги товарлар киритилди. Маиший техникалар, озиқ-овқатлар, кийим-кечаклар ва пойабзалларнинг бир қатор турлари, тозалаш ва ювиш воситалари, ўйинчоқлар, шиналар, металл буюмлар шулар жумласидан.

Мазкур рўйхатдаги товарларнинг қиймати ва миқдорини назорат қилишнинг самарали механизмини жорий этиш ва ҳеч қандай истиснолар бўлишига йўл қўймасликка алоҳида эътибор қаратилди.

Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардия чегара божхона постларида фуқаролар томонидан ваколатли давлат органлари мансабдор шахсларининг қонуний талабларига бўйсунмаслик, уюшган ҳолда қаршилик қилиш ҳамда жамоат тартибини бузиш ҳолатларининг олдини олиш борасида Божхона қўмитаси билан ўзаро ҳамкорлик йўлга қўйилади.

Абдулазиз РУСТАМОВ ёзиб олди, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
1 майдан республикага олиб кириладиган товарларнинг божсиз олиб кириш нормалари белгиланди