Бугун мамлакатимиз театр жамоалари репертуарида тараққийпарвар боболаримиз ҳаёти ва фаолиятига бағишланган спектакллар кўпайди. Уларнинг аксарияти қоронғу саҳна, йиғлаб, дод солган она, терговчининг сўроқ-саволи, қамоқхона, отишга ҳукм каби кўринишдан иборат.

Ушбу саҳна асарларининг савияси, бадиияти, сифати қандай? Жадидчилик  мавзуси ёритиб берилган спектакллар ҳақида театршунос олимларнинг ўзи қандай фикр билдирмоқда?   

Театршунос олим, фалсафа фанлари номзоди, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти профессори Маъмур Умаровга ушбу мавзу юзасидан бир неча саволлар билан мурожаат қилдик.   

– Бугунги кунда кўплаб театр жамоаларида жадидлар ҳақида спектакллар саҳналаштирилмоқда. Албатта, бир суҳбат давомида ушбу спектаклларга муайян баҳо бериш жуда мушкул. Шундай бўлса-да, пойтахт театрлари мисолида жадидлар ҳаётига оид саҳналаштирилиб, томошабинларга тақдим этилаётган спектакллар ҳақида қандай фикр билдирган бўлар эдингиз?   

– Туркистондаги 400 йиллик турғунликдан сўнг миллий уйғониш даврини бошлаб берган жадидлар ҳаракатини ўрганиш, тарғиб этишда Юртбошимиз ташаббус кўрсатди.  Ана шу ташаббус асосида театрларимизда жадидлар ҳақида спектакллар саҳналаштиришга киришилди. Республикамиз вилоятлари ҳамда пойтахтда саҳналаштирилган ҳар бир спектакль ўз мавзуси ва талқини билан ўзига хос. Улардаги умумий жиҳатлар – маърифатпарвар зиёлилар, жадидларнинг миллатпарварлигини улуғлашдан иборат.   

Спектаклларнинг ўзига хос жиҳатларини белгилаш ҳамда баҳолаш мушкул. Чунки, жадидлар ҳақида қалам тебратаётганлар ёки уни саҳналаштирганларнинг Миён Бузрук Солиховнинг 1937 йилда ёзилган “Ўзбек театри учун материаллар”дан, Мамажон Раҳмоновнинг 1968 йилда нашрдан чиққан “Ўзбек тетри тарихи” китобидан,  Шуҳрат Ризаевнинг “Жадид драмаси” номли диссертация маълумотларидан,  Бегали Қосимовнинг 2022 йили чоп этилган “Миллий уйғониш даври адабиёти” номли уч томлик тадқиқотдан,  Дилфуза Раҳматуллаеванинг “Тарих ва театр” номли монографиясидан бехабарлиги билиниб қолмоқда.   

Натижада даврларни чалкаштириш,  жадидларнинг ўз даврида жасорат кўрсатишига таянч бўлган конфликтни ишончли тўқнашувдаги кураш сифатида асослай олмаслик каби заифликлар мутахассисларни безовта қилмоқда. Юқоридагилардан келиб чиқиб, “Жадидлар театри” номли қўлланма яратилиши зарурлиги маълум бўлмоқда. Ушбу масалани ҳал қилиш мақсадида Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Санъатшунослик ва маданиятшунослик кафедраси “Жадидлар театри” номли илмий мавзуни тадқиқот сифатида ўрганишни бошлади.   

– Кўпчилик томошабинлар театрга кўнгилочар маскан, деб қарайди. Шу сабабли ғояси, мазмуни енгилроқ спектаклларни томоша қилишни афзал билади. Нима деб ўйлайсиз, тараққийпарвар боболаримиз ҳақидаги саҳна асарлари томошабинларга нима беради?   

– Савол ўринли, театрларда қўшимча маблағ топишга киришилгандан бери саҳнада “кўнгилочар” спектакллар етакчилик қила бошлади. Беҳбудий бобомиз “Падаркуш” номли саҳна асарида бу каби саводсизлик ва енгилтакликни “миллий фожиа” деб атаган. Театрни эса – ибодатхона, мактаб каби таълим маскани, китоб каби тарбия воситаси деб билган. Агар жадид драмаси юқоридаги талаблар асосида саҳналаштирилса, ёшларимиз саводсизлик фожиасини,  миллий қадриятлар юксаклигини, юрт олдидаги масъулиятини,  инсон сифатида камол топиши ҳам фарз, ҳам қарз эканлигини англаб, жамиятимиз ривожига ўз ҳиссасини қўшган бўларди. Театрда хизмат қилаётганлар эса халқ олдидаги жавобгарлигини ҳис этиб, ўз изланишлари билан тарих саҳифаларида қолар эди.   

– Театр соҳаси ижодкорлари тараққийпарвар боболаримиз ҳаётига доир спектакллар саҳналаштирганда  яна нималарни инобатга олиши, назарда тутиши керак, деб ўйлайсиз?   

– Аввал ҳар бир ижодий жамоа ўзидан олдин бу мавзуни ёритишга интилганлар талқинидаги ўзига тааллуқли  керакли ҳар жиҳатлардан хабардор бўлиши талаб қилинади. Шундагина аввалги ютуқларни асраш, йўл қўйган камчиликларни тузатиш, томошани бадиий жиҳатдан бойитиш жараёни содир бўлади.   

Бу борада Ўзбекистон халқ артисти Назира Алиеванинг тавсиялари билан танишиш лозим. У ўзига берилган Отеллодаги Дездемона ролини Озарбайжон театрида ким ўйнаган ва нималарга аҳамият берганини, ўз тасаввуридаги туйғулар билан қиёсий таҳлил қилади ва ўз талқинига тўхталади. Ҳар бир актёр ёки режиссёр масалага шундай ёндашса,  ҳар бир спектаклни ёки персонажнинг саҳнавий талқинини илмий тадқиқот билан тенглаштириш мумкин.   

Қолаверса, ёш режиссёрларнинг театр бадиий кенгаши олдидаги ҳимоясини қайта тиклаш лозим. Улар ўзидан аввалгиларнинг бу мавзуга муносабатини, ижодий жамоа, хақиқий жамоа билан амалга оширишга мўлжалланган режасини ҳимоя қилиши лозим. Сўнгра тўлдирилган, аниқлик киритилган вариантни театр жамоаси олдида ҳимоя қилиши лозим ва персонажлар характерини яратишга танлов эълон қилиши керак. Шундагина саҳна марду-майдонга айланади. Театрнинг бадиий кенгаши жавобгарликни ҳис қилади, деб умид қилса бўлади.   

Саҳналаштиришга мўлжаллаб асар ёзадиган драматургларга театр жамоалари кўнглидаги мавзуларда пъесалар ёзиш учун буюртма бериш мумкин. Масалан, мактаблар ислоҳотига “усули жадидни” асос қилиб олган маърифатпарварлар фаолияти ёритилган, мадрасаларни янги ислоҳотлари асосида такомиллаштирган зиёлилар ҳақида асар ёзиш, миллий матбуотни йўлга қўйган фидойи жадидлар газетаси ёки журнали ҳақида алоҳида саҳна асарлари зарур. Шу билан бирга Миллий театрни янги шаклда қайта тузган самарқандлик, тошкентлик, қўқонлик жадидлар ҳақида саҳна асари яратиш долзарб. Миллий уйғониш ғоясини ўз ижодида тарғиб қилган шоирлар фаолиятига бағишланган саҳна асарлари керак. Юрт ривожи учун фидойиларни бирлаштирган жадидлар жамиятининг кадрлар тайёрлаш борасидаги фаолиятига бағишланган саҳна асари яратишга зарурат бор.   

Хулоса тарзида айтадиган бўлсак, “репертуарда жадидлар мавзусидаги спектакль борми, бор”, қабилида эмас, балки мавзуга оид материаллар, илмий манбалар, керакли қўлланма ва адабиётларни пухта ўрганган ҳолда ёндашилса, ҳар жиҳатдан пухта, етук, мукаммал, бадиий баркамол саҳна асарлари томошабинларга тақдим этилади. Шундагина жадидлар мавзусини юзаки, номига, саёз тарзда саҳнага олиб чиқишдек  ҳолатларга чек қўйилади.   

– Самимий суҳбат учун  ташаккур!  

ЎзА мухбири Назокат Усмонова суҳбатлашди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жадидларга оид спектаклларнинг сифати қандай?