Бугун Тошкент шаҳрида “Ўзбекистонда давлат харидлари тизимидаги имкониятлар ва ислоҳотлар” форумининг иккинчи кунги тадбирлари бўлиб ўтмоқда. Унда маҳаллий ва хорижий экспертлар, халқаро молия ташкилотлари вакиллари қаторида Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги дастур координатори Анастасия Александрова ҳам мавзу юзасидан ўз фикрини билдирди.

Форум доирасида мазкур халқаро молия ташкилотининг мамлакатимиздаги дастур координатори Анастасия Александрова ЎзА мухбирига интервью берди:

– Аввало, мазкур форум давлат харидлари соҳасида самарали мулоқот майдони бўлганини алоҳида таъкидламоқчиман. Жаҳон банки Ўзбекистонда узоқ йиллар, аниқроғи, 30 йилдан ортиқ вақт мобайнида фаолият юритмоқда. Бу тизим бўйича ҳам маҳаллий ташкилотлар билан ҳамкорлик қиламиз. Харидлар соҳасида биз амалий ва таҳлилий жиҳатдан ёндашамиз. Биринчидан, кундалик амалиёт даражасида лойиҳаларимиз Жаҳон банкининг қоидаларига асосланган харидлар тизими орқали амалга оширилади. 

Мазкур лойиҳаларни татбиқ этиш мобайнида биз маҳаллий кадрларни жалб қилишимиз ва ўқитишимиз мумкин. Бу жойлардаги вазирликлар ва агентликлардаги мутахассисларга ҳам тааллуқли. Улар  жараёнларни ўрганиб, бир вақтнинг ўзида ўзлари ҳам фаолиятга киришади. Шу тариқа, давлат харидларини бошқариш тизими халқаро илғор тажрибаларга асосланиб қурилади.

Шунингдек, биз ҳукуматнинг давлат харидларини такомиллаштиришга қаратилган ислоҳотларини қўллаб-қувватлаймиз. Масалан, турли қонун лойиҳаларини тайёрлашда иштирок этамиз. Яъни, биз техник маслаҳатлар ва тавсиялар берамиз. Шу орқали давлат харидлари соҳаси нафақат Жаҳон банки лойиҳалари, балки халқаро илғор тажрибаларга мувофиқлаштирилади. Масалан, Ўзбекистон Республикасининг “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонунига киритилган ўзгаришларни қўллаб-қувватладик.

Шу билан бирга, ҳар бир мамлакатда миллий тизимлардан фойдаланишга ҳаракат қиламиз. Уларга ёрдам берамиз. Масалан, Ўзбекистонда “шаффоф қурилиш” лойиҳаси доирасида маҳаллий қурилиш ишлари бўйича пилот тадқиқотлар ўтказилмоқда. Биз ҳозир бу тизимни чуқурроқ ўрганяпмиз.

Ўз навбатида, халқаро ва миллий мезонларни илғор халқаро тажрибага мувофиқлаштириш устида иш олиб борамиз. Бу нафақат Жаҳон банкининг, балки Ўзбекистондаги давлат бошқарувининг ҳам самарадорлигига ижобий таъсир кўрсатади.

ЎзА мухбири

Насиба Зиёдулаева ёзиб олди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Анастасия Александрова: Биз давлат харидларини такомиллаштиришга қаратилган ислоҳотларни қўллаб-қувватлаймиз