Мамлакатимизда энергетика ресурсларидан оқилона ва қонуний фойдаланишни таъминлаш, соҳада шаффофликни кучайтириш ҳамда қонунбузарликларни аниқлаш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда. Назорат тадбирлари натижасида эса қатор ноқонуний ҳолатлар фош этилмоқда.

“Ўзэнергоинспекция”нинг иқтисодиёт тармоқларида энергия самарадорлиги бўлими бошлиғи Мирзиёд Мирсаитов бу ҳақда шундай дейди:

– Инспекция томонидан ўтказилаётган назорат тадбирлари ва кўрилган чоралар амалда ўз самарасини бермоқда. Энг аввало, бу ишлар туфайли ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини вақтида фош этиш, тармоқлардаги йўқотишларни камайтириш ва энергия ресурсларининг ҳисобини юритишда аниқликни таъминлаш имкони яратиляпти. Ҳар бир аниқланган ҳолат соҳадаги интизомни кучайтиришга хизмат қиляпти. Биз фақат жарималар билан чекланиб қолмаяпмиз, балки профилактика ишларига ҳам алоҳида эътибор қаратяпмиз. Бу эса умумий самарадорликни янада оширишда муҳим омил бўлмоқда.

Шу ўринда, айрим аниқланган ноқонуний ҳолатларга тўхталиб ўтсам.  Наманган вилоятида ўтказилган текширувга кўра, “З.М.” МЧЖга тегишли Мингбулоқ туманидаги АЁҚШда нефть маҳсулотларини тарқатишда белгиланган қоидаларга риоя этилмаган. Ёнилғи тарқатиш устунларига ташқи таъсир кўрсатиш орқали реализация қилинган нефть маҳсулоти миқдорини сунъий равишда ўзгартириш ҳолати қайд этилган. Бу Ўзбекистон Республикасининг 940-сонли қонуни 43-моддасига зид бўлиб, корхонага нисбатан 49,5 миллион сўм миқдорида иқтисодий санкция қўлланилди.

Шу каби қонунбузарлик ҳолати Жиззах вилоятининг Зарбдор туманида ҳам қайд этилди. “А.О.” хусусий корхонасига қарашли АЁҚШда сотилаётган АИ-92 автобензин ва дизель ёнилғисидан олинган намуналар лаборатория шароитида таҳлил қилинганда, улар давлат стандартларига жавоб бермаслиги, яъни сифатсиз экани маълум бўлди. Шунингдек, ушбу шохобчада ҳам ёнилғи тарқатиш устунига ташқи таъсир кўрсатиш орқали миқдорни сунъий ўзгартириш ҳолати аниқланди. Бу ҳолат 23,5 миллион сўмлик иқтисодий санкция қўлланилишига сабаб бўлди.

Қонунга мувофиқ, сифати белгиланган талабларга жавоб бермайдиган ёнилғи ва энергетика ресурсларини реализация қилиш ҳолати аниқланганда, сотилган товар қийматининг 50 фоизи миқдорида жарима белгиланиши кўзда тутилган.

Қашқадарё вилоятида ўтказилган назорат тадбири электр энергиясидан ўғринча ишлатиш билан боғлиқ. Маълум бўлишича, Китоб туманидаги “Б.С.” фермер хўжалигига қарашли электр қурилмалари тармоққа ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри уланган ва электр энергиясидан яширинча фойдаланилган. Бундай ҳаракат ортидан электр таъминоти корхонасига 421,8 миллион сўм миқдорида моддий зарар етказилган. Айни кунларда бу бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилаётганини таъкидлаш лозим.

Хулоса қилиб айтганда, юқорида қайд этилган ҳолатлар энергетика ресурсларини тақсимлашда шаффофликни таъминлаш, сифатни назорат қилиш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш зарурлигини яна бир бор кўрсатмоқда. Давлат органларининг доимий назорати, ҳуқуқий чоралар ва жавобгарликнинг мустаҳкамланиши соҳа ривожига ҳамда қонун устуворлигини таъминлашга замин яратади. 

Насиба Зиёдуллаева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланишга қарши қатъий чоралар кўрилмоқда