Хитойда жорий йилнинг 29-30 апрель кунлари XIII Клублар ўртасидаги Осиё чемпионати G1 классификациясидаги халқаро мусобақа бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этади.

Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, куни кеча  якунига етган "WT President’s Cup Asian Region" G3 классификациясидаги турнирда миллий терма жамоамиз ушбу нуфузли мусобақада 4 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза, жами 8 та медалга эга чиқди. 

Аниқроқ, айтадиган бўлсак, ушбу мусобақада Жаҳонгир Худойбердиев (-54 кг.), Жасурбек Жайсунов (-80 кг.), Марат Мавлонов (+87 кг.) ва Озода Собиржонова (-67 кг.) олтин, Шуҳрат Салаев (-87 кг.) кумуш, Ёдгорбек Жўрабоев (-87 кг.), Мадина Мирабзалова (-57 кг.) ва Светлана Осипова (+73 кг.) бронза медалини қўлга киритди.   

Шунингдек, мусобақа якунида терма жамоамиз бош мураббийи Павел Хан мусобақанинг энг яхши мураббийи деб топилди. Эркаклар терма жамоамиз эса умужамоа рейтингида 3 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза медали билан биринчи бўлди.   

Умид қиламизки, XIII Клублар ўртасидаги Осиё чемпионатида ҳам таэквондочиларимиз муваффақиятли иштирок этади.   

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хитойда ғолиб бўлган таэквондочиларимизни яна бир жиддий синов кутмоқда