Бугун Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ҳамид Ғулом таваллуд топган кун. У 1919 йил 25 апрелда Тошкент шаҳрида туғилган.

Атоқли шоир ва ёзувчи Ҳамид Ғулом бир қатор марказий газеталарда, Ўзбекистон Давлат нашриётида ҳамда радиода масъул лавозимларда фаолият юритган. 1958 йилда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида Бошқарув котиби, сўнгра Ғафур Ғулом номидаги нашриётнинг директори сифатида ишлаган.

Унинг "Қўшиқларим", "Днепр бўйида", "Ғалаба йўлида" каби асарларида халқимизнинг фашизмга қарши курашдаги қаҳрамонлиги ёрқин акс этган. Китобхонлар орасида "Машъал" романи, "Олмос қизи" ва "Ёзёвон" повестлари, шунингдек, "Тошкентликлар" асари яхши таниш. Адибнинг "Вафонинг узун йўли" номли хотиралар тўплами ҳам ўқувчилар томонидан илиқ кутиб олинган.

Ўзбекистон халқ ёзувчиси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, "Эл-юрт ҳурмати" ва "Меҳнат шуҳрати" орденлари соҳиби Ҳамид Ғулом, юртимиз мустақилликка эришган даврда, истиқлол фарзандлари — ёшларга ич-ичидан ўксиниб, қуйидаги сатрларни ёзган эди:

ОҲ, СЕНИНГ ЁШЛИГИНГ МЕНДА БЎЛСАЙДИ…

Кўнгил ёшлигини ҳар дам қўмсайди,

Оҳ, сенинг ёшлигинг менда бўлсайди!

Такрор этмас эдим бағри тошлигинг,

Оҳ, менда бўлсайди сенинг ёшлигинг!

Намунча енгилсан, намунча дайди!

Оҳ, сенинг ёшлигинг менда бўлсайди!

Бўлмасди беғамлик, бебардошлигинг,

Оҳ, менда бўлсайди сенинг ёшлигинг!

Тонг юлдузи каби бир он кулсайди!

Оҳ, сенинг ёшлигинг менда бўлсайди,

Ўтда ёндирардим кўнгил ғашлигинг,

Оҳ, менда бўлсайди сенинг ёшлигинг!

Юрак илк севгига яна тўлсайди!

Оҳ, сенинг ёшлигинг менда бўлсайди,

Шодлик, кўкламлигинг, серқуёшлигинг

Жаҳон ёритарди худди Ёшлигинг!

Ҳамид Ғулом 2005 йилда вафот этган.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Оҳ, сенинг ёшлигинг менда бўлсайди…" – Ҳамид Ғулом хотирасига