Бугун ўзбек сериалларидаги аёл, она образи томошабинлар томонидан жуда кўп танқидга учраяпти. Кўплаб фильмларда ўзбек оналарининг бақироқ, дабдабага ўч ёки йиғлоқи образда гавдалантирилаётгани киносеварларнинг ғашига тегяпти. Ахир, ўзбек аёллари умуман бошқача: сабр-қаноатли, меҳрибон, ибо-ҳаёли, меҳнаткаш, оиласи ва фарзандларига ғамхўр, турмуш ўртоғига садоқатли эмасми?! Тўғри, турмушда, оилада, рўзғорда ҳар хил вазиятлар бўлади. Ана шундай пайтларда улар ҳам тўлиб-тошган юрагини бўшатиб олиши, ҳиссиётга берилиши ёки фарзандига, келини, набирасига танбеҳ бериши мумкин. Ҳозирги суратга олинаётган сериалларда оналаримизнинг шу каби ҳолати, кичик хато ёки камчиликларини бу даражада бўрттириб кўрсатишдан мақсад нима?

Санъатшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Моҳинур Аҳмаджонова билан ана шулар ҳақида фикрлашдик. 

– Замонавий медиа оламида телесериаллар энг кўп истеъмол қилинадиган ва кенг аудиторияни қамраб олган контент турига айланган. Томошабинлар уларни давомий тарзда кузатиш имконига эга бўлгани учун, сериаллар инсон онгига кучли психологик ва ижтимоий таъсир ўтказмоқда. Бу ҳолат фақат кинотанқидчилар ёки санъатшунослар эътиборида эмас – психологлар, филологлар, журналистлар, ҳатто сиёсатшунослар ҳам бугунги сериаллар феноменини ўрганишмоқда. 

Сўнгги йилларда айниқса, аёллар ва оналар образининг сериалларда акс эттирилишида сезиларли ўзгаришлар кузатилмоқда. Авваллари экранларда меҳрибон, сабрли, доно, оилапарвар аёллар тимсоли ҳукмрон эди. Масалан, “Кўнгил кўчалари” телесериалидаги Тўти Юсупова ижросидаги она образи келинини қизи каби қабул қиладиган, сабр билан оилани сақлаб келган, иродали ва оқилона ҳаракат қилувчи ўзбек аёлининг ёрқин тимсоли сифатида кўрсатилган. Аммо вақт ўтиши билан бу образлар ўзгара бошлади. Телесериалларга муносабат бир муддат сустлашган, уларни “эфирни тўлдирувчи восита” сифатида қабул қилиш ҳолатлари кўпайган давр келди. Айрим ҳолатларда ҳаттоки, аёллар шаънини ерга урувчи образлар пайдо бўлди. Жайдари, урушқоқ, дабдабага ўч қайнона образлари тобора кўпроқ кўзга ташлана бошлади. Бу эса жамиятда ижтимоий мунозараларга сабаб бўляпти. Айниқса, хусусий тармоқларда суратга олинаётган сериалларда аёл образининг ҳатто, салбий йўсинда акс эттирилаётгани танқид қилинмоқда. 

Айрим ижодкорлар “томошабинлар шунақа сюжетларга қизиқиш билдиради”, деган фикрни илгари суради. Бироқ бу позиция жуда саёз ва хавфли. Ҳақиқий санъат аудитория ортидан қувиш эмас, балки уни тарбиялаш, эстетик ва ахлоқий мезонлар асосида йўналтиришдир. 

Бахтимизга ижобий тенденциялар ҳам мавжуд. “Ўзбекфильм” давлат студияси томонидан суратга олинган бир қатор сериаллар – “Эзгулик ҳудуди”, “Саодат” кабилар ўзбек аёлининг кучли, бардошли, ақл-заковатли образини тиклашга хизмат қилмоқда. Масалан, “Саодат” сериалининг бош қаҳрамони ҳар қандай синовлар олдида ўз шаънини йўқотмайдиган, сабр-матонати билан оила таянчи бўла оладиган замонавий аёлнинг рамзидир. 

Бугунги кун соҳа ходимлари олдида катта масъулият турибдики, улар шунчаки вақтни тўлдирувчи маҳсулот эмас, балки инсон қалбига йўл топадиган санъат асари яратишлари керак. Чунки, бугунги томошабинлар нафақат кўнгилочар, балки савияси баланд контентга ҳам ташна. Айнан мана шундай ҳолатда, биз ҳар хил ёш ва ижтимоий қатлам вакилларини инобатга олган ҳолда, интеллектуал аудитория учун ҳам сифатли, чуқур мазмунли сериаллар яратиш заруратини ҳис этамиз. Аёл – жамият таянчи. У қандай тасвирланса, эртанги кунимиз ҳам шунга мос бўлади. 

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/gGlTtbHT8Lc" title="Teleseriallarda ayol obrazi: tarbiya muhimmi yoki reyting?" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Н.Раҳмонова, А. Содиқов(видео), У.Тўхтаев (монтаж) ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Телесериалларда аёл образи: тарбия муҳимми ёки рейтинг? (+видео)