Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда ташкил этилган мазкур тадбирда мулкчилик шаклидан қатъи назар ташкилот ва муассасалар бўш иш ўринлари билан иштирок этди.
Сўнгги йилларда мамлакатимизда айнан таълим соҳасини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани бежиз эмас. Зеро, мамлакат келажаги, барча соҳалар ва лойиҳалар муваффақияти билимли, замонавий фикрлайдиган, ўз соҳасининг усталари бўлган кадрларга боғлиқ.
Тошкент менежмент ва иқтисодиёт институтида ташкил этилган “Карьера куни”дан мақсад ҳам талабалар бандлигини таъминлаш, уларни амалий иш фаолиятига тайёрлаш, ишга жойлашишларига кўмаклашиш ва бўлажак мутахассислар сифатида меҳнат бозорига интеграциясини енгиллаштиришдан иборат бўлди.
Мазкур дастур доирасида талабалар турли компания ва ташкилотлар вакиллари билан бевосита учрашиб, уларнинг фаолияти билан танишиш, бўш иш ўринлари ва амалиёт имкониятлари ҳақида маълумот олишди.
Тадбир давомида иш берувчи корхона ва ташкилотлар томонидан мавжуд иш ўринларининг қулайликлари ҳақида маълумот берилди. Ўз навбатида иш берувчи вазирлик, муассаса, ташкилот ва корхоналарга талабалар тўғрисида маълумот тақдим этилди.
Шунингдек, талабалар ўзларини қизиқтирган йўналишлар бўйича саволлар бериш ва мулоқот қилиш имкониятига эга бўлдилар. Бу эса талабаларга нафақат иш топиш, балки ўзларини профессионал жиҳатдан намоён этиш, тажриба орттириш ва келажакдаги карьералари учун муҳим пойдевор яратиш имконини беради.
Тадбир сўнгида Тошкент менежмент ва иқтисодиёт институти ректори ва бир нечта корхона раҳбарлари ўртасида ҳамкорлик меморандумлари имзоланди.
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/-apNxlmdx-4" title="Toshkent menejment va iqtisodiyot institutida “Karьera kuni”" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Гулноза Бобоева,
Аброр Содиқов (видео), ЎзА