Меҳмонлар ҳайратини яширмайди. Бу манзара эртакларда таърифланган, тарихий киноларда кўрсатилган дейди.

Бири санъат асари даражасида ясалган пичоқни томоша қилади. Бошқаси эса қадимги Самарқанд қоғозининг тайёрланиш сири билан қизиқади. Ҳайрат ва ҳаяжон туташади шу нуқтада.   

Гап Самарқанд Халқаро туризм марказидаги “Боқий шаҳар” тарихий-этнографик мажмуаси ҳақида бормоқда.   

Мажмуа ўзида мукаммалликни уйғунлаштира олгани билан ташриф буюрувчиларни ҳайратга солиб келмоқда. Қадимий бозор, Афросиёб деворларида сақланиб қолган Сўғд давлати ҳукмдорининг  элчиларни қабул қилиш маросими тасвирлари, кўз ўнгингизда дунёга келаётган санъат асарлари...   

“Боқий шаҳар”да ҳунурмандлар учун кўплаб устахоналар қурилган. Бугун улар фаол ишламоқда. Иш жараёнлари эса мажмуага янада ўзгача кайфият бағишлайди.   

Кеча Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов биргаликда "Боқий шаҳар" тарихий-этнографик боғи ҳудудида ташкил этилган маданий тадбирларда иштирок этдилар.   

Мажмуада буюк тарих, бугунги кун шиддати ва порлоқ келажак уйғунлашиб кетаётганга ўхшайди дейди туркман делегацияси вакиллари.   

Ташрифдан сўнг халқимизга хос қадриятларни намоён этаётган уста-ҳунармандлар билан суҳбатлашдик.   

– Олий мартабали меҳмон биз, ҳунармандлар билан дилдан суҳбатлашди, – дейди  уста-кулол Шариф Азимов. – Ясалган саънат асарларини юқори баҳолади. Биздаги ҳунармандчиликка оид тажрибани Туркманистонда ҳам қўллаш таклиф қилинди. Насиб бўлса бу ташрифдан кейин икки халқ усталарининг кўргазмалари ҳам ташкил этилса ажаб эмас. Бу ердаги мулоқотда шу ҳақида ҳам сўз борди.   

Тарихда Самарқанд қоғози яратилиши дунё нашриётчилиги, илм-фанига катта ҳисса қўшган. Туркман делегацияси эътиборини мажмуадаги ушбу лойиҳа ҳам тортди.   

– Бу корхонани қуришдан олдин биз билан ҳам маслаҳатлашилган эди,–  дейди Самарқанд қоғози ишлаб чиқарувчи ҳунарманд Фирдавс Умаров. – Нечта хона, қанча майдон кераклиги ҳақида фикр сўрашган. Шунинг учун қоғоз ишлаб чиқариш бўйича бугун барча шароит яратилган. Ўрта асрларда бизнинг шу йўналиш кенг равнақ топди. Аждодларимиз бу қимматли маҳсулотларни нафақат қўшни давлатлар, балки Европа бозорларига ҳам олиб чиқишди. Қизиқувчиларга бу каби фахр бағишлайдиган маълумотлар ҳам берамиз. Маҳсулотларимиз сифати юқори бўлгани учун унга ҳозир ҳам талаб бор. Устахонамизга кирган киши узоқ вақт қолиб кетишининг сабаби ҳам шунда.   

Мажмуа меҳмонлар билан гавжум, у дунё аҳлини чорлайверади. 

Икром АВВАЛБОЕВ,

Рустам НАЗАРМАТОВ(сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Боқий шаҳар” – тарих, бугун ва келажак туташган мажмуа