Яқинда Туркиянинг “HE” – “Higher Education Ranking” халқаро рейтинг ташкилоти 2025 йилги рейтинг натижаларини расман эълон қилди. Қувонарлиси, Фарғона давлат университети ушбу рўйхатнинг юқори ўринларидан жой эгаллади.

Бу ҳақда университетнинг ахборот хизмати масъуллари ЎзАга хабар берди.  

Таъкидланишича, университетнинг расмий электрон манзилига йўлланган рейтинг сертификатида мукаммаллик, таълимнинг юқори даражасини сақлаб қолиш, илмий тадқиқот ишлари кўлами, билим ва инновацияларни ривожлантириш бўйича Фарғона давлат университети фаолиятига юқори баҳо берилган. У дунёнинг 55 дан ортиқ мамлакатидан иштирок этган жами 422 та университет орасидан 3-ўринга муносиб деб топилган.

Маълумот учун, мазкур халқаро рейтинг тизимида университетлар 4 та йўналишда 25 та мезон ва 138 та кўрсаткичга кўра баҳоланади. Бунда  тадқиқот ишлари, ўқитиш тизими, профессор-ўқитувчилар ва ходимлар нисбати, аккредитация, халқаро фаолият каби мезонларга асосий эътибор қаратилади.

Ушбу рейтинг ташкилоти барча мезонларни аниқлашда ҳаққонийлик, адолатлилик, тенглик принципларига таянган ҳолда иш олиб боради ва бундай ёндашув орқали олий таълим муассасалари имкониятларини янада ошириш, халқаро майдонга кириб бориш, илмий изланишлар, ўқув жараёнини такомиллаштиришга эришиш ва меҳнат бозори талабларига мувофиқ ривожланиш мақсадларини кўзда тутади.

Таъкидлаш керакки, кейинги йилларда Фарғона давлат университети фаолияти халқаро эътироф этилган рейтингларда акс этмоқда ва дунёнинг кучли университетлари қаторидан жой эгаллашга қаратилган стратегия ўз натижасини кўрсатмоқда.

Нилуфар Бозорова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фaрғонa дaвлaт университети хaлқaро рейтингдa 3-ўриндa