Сурхондарё вилоятида Ўзсаноатқурилишбанк томонидан қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналар вакиллари иштирокида учрашув ташкил этилди.

Президентимиз раислигида ўтган йил 23 сентябрда қурилиш индустрияси ва қурилиш материаллари тармоғини ривожлантириш чора-тадбирлари муҳокамаси бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида қатор янги ташаббус ва вазифалар илгари сурилган эди.

Тадбир ушбу топшириқлар ижроси доирасида ташкил этилиб, унда “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Бошқаруви раиси ўринбосари Фаррух Абдураҳманов ҳамда Савдо-саноат палатаси ҳудудий бошқармаси бошлиғи Азиз Раҳимов иштирок этди.

Мулоқот чоғида тадбиркорлар фаолиятига таъсир кўрсатаётган муаммолар, жумладан, молиявий қийинчиликлар, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришда учраётган тўсиқлар ва логистика масалалари муҳокама қилинди. 

Банк томонидан ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш, хусусан, корхоналарда энергия самарадорликни таъминлаш, экспорт салоҳиятини ошириш, янги технологиялар жорий этиш бўйича амалий таклиф ва тавсиялар берилди.

Мазкур учрашув маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни рағбатлантириш, янги лойиҳаларни ишга тушириш ҳамда соҳавий ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Банк ахборот хизмати

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзсаноатқурилишбанк қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи тадбиркорлар билан учрашув ўтказди