Иорданиянинг Амман шаҳрида бокс бўйича кичик ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида чорак финал баҳслари ўз якунига етди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам муваффақиятли иштирок этди.
Чорак финал босқичида ўсмир қизларимизнинг барчаси (11 нафар) ярим финал йўлланмасини нақд қилди. Кичик ўсмир йигитларимиздам эса 12 таси финал остонасида рингга кўтариладиган бўлди. Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларининг 23 нафари камида бронза медалини нақд қилди.
Бугун ўсмирлар тоифасида чорак финал беллашувлари ўтказилади. Ушбу жангларнинг 10 тасида вакилларимиз иштирок этади.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА