2024 йил ноябрь ойида давлатимиз раҳбари Олий Мажлис палаталари мажлисларида сўзлаган нутқида депутатлар олдига муҳим вазифаларни белгилаб бериб, қўмиталарнинг фаолият йўналишларидан келиб чиққан ҳолда илмий-тадқиқот муассасалари, таҳлил марказлари билан ҳамкорлик олиб бориш ташаббусини илгари сурган эди.

Бугунги кунда ушбу вазифадан келиб чиқиб, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги 10 та қўмита илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйди. 

Жумладан, Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси ҳам аграр соҳада фаолият олиб бораётган 10 дан ортиқ илмий-тадқиқот муассасалари, таҳлил марказлари билан ҳамкорлик меморандумлари ҳамда тадбирлар режаларини имзолаб, улар билан биргаликда фаол ишлаб келмоқда. Қўмита томонидан ўтказилган “Қонун ижодкорлиги ва парламент назорати тадбирларида илмий-тадқиқот муассасалари ҳамда таҳлил марказларининг ўрни” мавзуидаги давра суҳбатида ҳам айни масалаларга эътибор қаратилди. 

Таъкидланганидек, мазкур қўмита таҳлил марказлари билан ҳамкорликни янада кенгайтириш, соҳадаги ҳар бир тармоқ билан тизимли ишлашни йўлга қўйиш, ишлаб чиқилаётган қонун лойиҳалари ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни маромига етказишда илмий ёндашувга алоҳида эътибор қаратиш мақсадида муҳим вазифаларни белгилаб олди. Хусусан, бу борада тадбиркорлик ва фермерликни қўллаб-қувватлаш, тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар олиб бориш, қишлоқ хўжалигида инновацияларни жорий этиш, озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида стратегик ривожланишга қаратилган ташаббуслар билан чиқиш масалалари келишиб олинган.

Давра суҳбатида қонун ижодкорлиги жараёнлари ва парламент назорати тадбирларини олиб боришда илмий-тадқиқот муассасалари ҳамда таҳлил марказлари билан ҳамкорликнинг аҳамияти ҳақида сўз юритилди. Қайд этилганидек, қўмита томонидан олиб чиқилаётган қонун лойиҳаларини илмий асосланган ҳолда маромига етказишда, қишлоқ хўжалигига оид қонунчиликни такомиллаштиришда илмий-тадқиқот муассасалари ва таҳлил марказлари билан ҳамкорлик муҳим ўрин тутади. 

Тадбирда иштирок этган соҳа мутахассислари, илмий-тадқиқот муассасалари вакиллари ҳам соҳадаги мавжуд муаммолар ечимида қонунчиликни такомиллаштириш, янги илмий ишланмалар, инновациялар ҳамда рақамли технологияларни жорий этиш юзасидан ўзларининг илғор ғоя ва таклифларини билдирдилар.

Якунда илмий-тадқиқот ва таҳлил марказлари билан келгусида амалга ошириладиган истиқболли режалар белгилаб олинди.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/tGz3DKVcdSw" title="Tahlil markazlari bilan hamkorlik — qonun ijodkorligining muhim omili" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

М.Комилова, Д.Ёқубов, А.Аҳмедов (видео), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Таҳлил марказлари билан ҳамкорлик — қонун ижодкорлигининг муҳим омили (+видео)