Жаҳон халқлари, шу жумладан ўзбек болалар адабиётидаги топишмоқ, тез айтиш, ўйин қўшиқлари, ривоят, афсона, эртак, масал ва дос-тон каби асарларнинг аксарияти болалар учун яратилган халқ оғзаки ижоди намуналари заминида юзага келган. Болалар адабиётини бевосита болаларга мўлжаллаб яратилган ва катталар учун ёзилиб, ёш китобхонлар томонидан ҳам севиб ўқиладиган асарларга ажратиш мумкин.

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида "Ўзбекистон нашриёти" ДУК томонидан болалар ва ўсмирлар учун нашр этилган "Буюклар болалиги" туркумида нашр этилган китоблар тақдимоти ўтказилди.

Ўзбек болалар адабиётининг шаклланиши ва тараққиётида Абдулла Авлоний, Ҳамза, Элбек, Ғ.Ғулом, Ойбек, Ҳ.Олимжон, Ғайратий, Зафар Диёр, Пўлат Мўмин, Қуддус Муҳаммадий, Еқубжон Шукуров, Қудрат Ҳикмат, Асқад Мухтор, Худойберди Тўхтабоев, Латиф Махмудов, Турсунбой Адашбоев, Анвар Обиджон ва Ҳамза Имомбердиев каби адибларнинг ҳиссалари каттадир. Жамиятимиз келажаги бўлмиш болаларнинг билимли, одобли, Ватанга садоқатли, ота-она олдида бурчдор, ўз даврининг фаол фуқаро бўлиб улғайишини таъминлашда болалар адабиётининг роли беқиёсдир. 

Бугунги "Буюклар болалиги" туркумида нашр этилган болалар китоблари ҳам ҳар бир ўзбек хонадонидаги китоб жавонларидан алоҳида ўрин эгаллашига тилакдошмиз.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/nrqx5DZCDdw" title="&quot;Buyuklar bolaligi&quot; turkum kitoblari taqdimoti o‘tkazildi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

М.Турдалиева, Н. Абдувоитов (видео), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Буюклар болалиги" туркум китоблари тақдимоти ўтказилди (+видео)