Бугун, 23 апрель куни Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси делегациялари ўртасида расмий музокаралар бошланди.  Учрашув  икки мамлакат ташқи ишлар вазирлари — Бахтиёр Саидов ва Сергей Лавров бошчилигида ўтказилмоқда.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Аҳрор Бурхонов ўз Telegram-каналида хабар беришича, музокаралар дўстона ва конструктив руҳда ўтмоқда.  Томонлар Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилмоқда. 

Мулоқот давомида стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда қатор соҳаларда ҳамкорликни кенгайтириш  масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шунингдек,  муҳим минтақавий ва  халқаро масалалар юзасидан фикр алмашилмоқда. 

Азиза Алимова тайёрлади, ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқандда Ўзбекистон ва Россия ташқи ишлар вазирлари учрашди