Жорий йилнинг май-июль ойларида мамлакатимизда маҳалла раислари сайлови бўлиб ўтади. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси томонидан ташкил этилган брифингда шу ҳақда сўз юритилди.

Уюшма ахборот хизмати раҳбари Жобир Асқаров бу ҳақда батафсил маълумот тақдим этди. 

– Сўнгги йилларда маҳалла институтининг жамият ҳаётидаги ролини мустаҳкамлаш, тизимни босқичма-босқич ривожлантириш, унинг молиявий имкониятларини янада кенгайтириш юзасидан катта ҳажмдаги ишлар олиб борилмоқда. Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан маҳалла тизимининг аниқ механизми белгилаб берилган. Маҳаллага қўшимча куч ва имкониятлар тақдим этиляпти, ваколат ҳам, масъулият ҳам қуйи тизимга туширилмоқда.

Натижада маҳалла ҳар бир оила, ҳар бир инсон муаммоси, дард-у ташвишига чуқур кириб бора оладиган халқчил тузилма сифатида янада фаоллашди.

Маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, профилактика инспектори, ижтимоий ходим ва солиқ инспектори “маҳалла еттилиги”ни ташкил қилиб, ягона жамоа сифатида ишлаш тартиби жорий этилди.

Бугунги кунда 9 минг 452 та маҳаллада 57 минг 132 нафар “Маҳалла еттилиги” аъзолари фаолият олиб бормоқда. Ўз навбатида еттилик фаолиятини тизимли ташкил этиш, самарали ишлашини таъминлашда маҳалла раисининг ўрни алоҳида. Маҳаллаларимизда энг муносиб, жонкуяр, фидойи раисларнинг ишлаши ҳар бир фуқарога боғлиқ.

Жорий йилнинг май-июль ойларида мамлакатимизда фуқаролар йиғини раиси сайловлари ўтказилади. Ўзбекистон Республикасининг “Фуқаролар йиғини раиси сайлови тўғрисида”ги қонунига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларга мувофиқ эндиликда маҳалла фуқаролар йиғини раисларининг ваколат муддати 5 йилга узайтирилди. 

Мамлакатимиз тарихида илк бор сайловлар янгича демократик тамойиллар асосида, очиқлик ва ошкораликда, фуқароларимизнинг хоҳиш ва иродасини эркин ифода этиш принципларига хос тарзда ўтказилади.

Қонунчиликдаги муҳим ўзгартиришлардан яна бири маҳалла раиси сайловини ўтказиш муддатларини белгилаш нормаси эндиликда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар кенгашлари ваколатига ўтказилган бўлиб, ушбу ўзгартириш жойлардаги маҳаллаларнинг маҳаллий вакиллик органлари билан самарали ҳамкорлигини йўлга қўйишига ёрдам беради. 

Бундан кўзланган асосий мақсад маҳалла раиси сайловига тайёргарлик тадбирларини, ўтказиш муддатларини ва тартибини белгиловчи ваколатларни номарказлаштириш ҳисобланади.

Қонунга киритилган муҳим ўзгартириш ва қўшимчалар фуқаролар йиғини сайловини ташкил этиш ва ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш, сайловга тайёргарлик тадбирларини ўтказиш муддатлари ва тартибини белгиловчи ваколатларни номарказлаштириш, фуқаролар йиғинлари раисларини ўз билим ва қобилиятларини тўлиқ намоён этишларига хизмат қилади.

Жорий йилнинг май-июль ойларида ўтказиладиган фуқаролар йиғини раислари сайловига Республика штаби ва жойлардаги комиссиялар томонидан қизғин тайёргарлик ишлари амалга оширилмоқда. 

Шу муносабат билан, Маҳаллалар уюшмасида Республика штаби, 14 та ҳудудда ҳамда 208 та туман ва шаҳарда маҳалла раислари сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи комиссиялар қошида Штаблар фаолияти йўлга қўйилди.

Маҳаллалардаги ишчи гуруҳларнинг иш самарадорлигини ошириш учун 10 турдаги канцелярия маҳсулоти билан таъминланди. Аҳолининг фуқаролар йиғини раиси сайловлари бўйича хабардорлигини ошириш, шунингдек, уларни сайловга чорлаш мақсадида ҳар бир маҳаллага сайловга оид тарғибот плакатлари, Республика бўйлаб баннерлар электрон таблоларга туркум чақириқлар акс эттирилган видеороликлар жойлаштирилди.

Сайловлар ўтказиладиган жойларга номзодлар ва сайловга оид маълумотлар стендлари жойлаштирилмоқда. 14 та ҳудудда Кенгашларнинг сессиялари ўтказилиб, маҳалла раислари сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар комиссиялари ва чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.

208 та туман (шаҳар) Кенгашлари сессиялари қарори билан фуқаролар йиғинлари раислари сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи туманлар ва шаҳарлар комиссиялари  тасдиқланди. Маҳалла раиси сайловини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича маҳаллаларда фуқаролар йиғинлари вакиллар йиғилишлари қарори билан ишчи ишчи гуруҳлари тасдиқланди.

Май-июль ойларида бўлиб ўтадиган сайловларда ишчи гуруҳлар томонидан 208 та туман (шаҳар) кўмаклашувчи комиссияларнинг қарори билан маҳаллаларда вакиллар миқдори белгиланди. Сайловда 2 миллион 591  минг 823 нафар вакиллар иштирок этиши кутилмоқда.

Н.Усмонова ёзиб олди.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маҳалла раислари сайловига қандай тайёргарлик кўрилмоқда?