Ватанимиз тарихидаги 23 апрель санаси билан боғлиқ айрим воқеалар баёни.

1134 йил (бундан 891 йил олдин) – адиб, шоир, моҳир хаттот, тарихчи Абу Рашод Аҳсикатий вафот этди. У 1074 йилда Аҳсикат шаҳрида дунёга келган. Шу ерда Абул Қосим Маҳмуд ибн Муҳаммад Сўфийдан таълим олган. Кейинчалик Марвга кўчиб кетган. Марвда иниси Абул Вафо билан яшаб, катта шуҳрат ва обрў қозонади. Хуросондаги кўпчилик фозиллар Абу Рашод Аҳсикатийдан таълим олганлар. У Султон саройида мунший сифатида хизмат қилган. Олим тасниф қилган асарлардан: “Абу Рашод тарихи” номи билан машҳур бўлган “Тарих ҳақидаги китоб”, Абдулаъло Маррий (979–1058)нинг китобига шарҳ тарзида ёзилган “Зиндиқлик сарқитлари девонига шарх”, “Уларнинг сени бундай деб алдаган сўзлари ҳакидаги китоб” кабилар маълум.

1405 йил (бундан 620 йил олдин) – Амир Темурнинг йигирма икки ёшли набираси Умар Мирзо ўзининг туғишган акаси Абу Бакр Мирзони ҳибсга олди. Бобоси Темур вафотидан сўнг Умар Мирзо акаси Абу Бакр Мирзога нисбатан пинҳоний душманлик руҳида эди. Шу сабабли ҳам Султония шаҳрига келган акаси Абу Бакр Мирзони ушлатиб, қалъага қаматади ва унга тегишли ҳарам ва барча мол-мулкни ўлжага олади. Абу Бакр Мирзо орадан қарийб уч ой ўтгач бандиликдан қочиб қутулади.

1422 йил (бундан 603 йил олдин) – академик Бўрибой Аҳмедовнинг қайд этишича, Мирзо Улуғбекнинг ёрдами билан Шермуҳаммад ўғлон Мўғулистон тахтини эгаллади. Шу тариқа Улуғбекнинг 1416 йилдан бери қалбига тугиб юрган орзу-истаги ушалди. У Мўғулистон тахтига ўз одамини ўтқизишга муваффақ бўлди. Аммо, барибир, Шермуҳаммадхон кўп ўтмай, валинеъмати Мирзо Улуғбекнинг ёрдамини унутди.  

1919 йил (бундан 106 йил олдин) – “Меҳнаткашлар товуши” газетасининг шу кунги сонида маърифатпарвар Ҳожи Муиннинг жадидчилик ҳаракатининг етакчиси Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг фожиали ва мавҳум тақдири ҳақидаги “Қадрношунослик” номли мақоласи эълон қилинди.  

Мақолада муаллиф шундай ёзади: “Ушбу йил март ойининг охирларинда Самарқанд ёшларидан муфтий Маҳмудхўжа Беҳбудий, Мардонқул Шомуҳаммадзода, Муҳаммадқул Ўринбой ўғли ила Турк қардошларимиздан муаллим Наъим афанди (халқнинг сўзиға кўра) Маскавга ёки бошқа бир ерга бормоқ қасдила йўлға чиқғон эдилар. Булар от ила Бухоро тупроғидан ўтаётганларида Қарши шаҳрида Бек тарафиндан қўлға олиниб, зиндонға қаматғонлар. Мана ҳозирғача булар ҳақинда асослик бир маълумот олғонимиз йўкдур. Шунинг учун бу тўғринда ҳеч нарса ёзмай турдуқ. Халқ орасинда алар ҳақинда бир неча турлик ривоятлар суйланмакдадур. Баъзи кишилар сўзларига кўра, Маҳмудхўжа ва рафиқлари Амирнинг амри ила Қарши зиндонида бўғдирилиб ўлдурилганлар. Иккинчи ривоятга кўра, Бек тарафидан аларға зоҳиран йўл бериб, сўнгра орқасидан бир неча яроқли одам юборилиб чўлда ваҳшиёна бир суратда ўлдирилиб ташланғонлар. Учинчи ривоятга қарағанда алар ҳануз Қарши зиндонида барҳаёт эмишлар.

Мана мазкур уч турли ривоятнинг қайси бири асосли эканлиги тўғрисинда маълумот олурға мувофиқ бўлолмай турибмиз. Ҳар ҳолда аларнинг ўлдурилган ва ўлдурилмаганликлари аниқ ва равшан эмас. Бу тўғрида хабар олмоқ учун ҳаракат қилатургон бир киши ҳам йўқ. Яқинда Акобир афандини ҳибс этилганини билиб ғалаёнға келган ва они ҳибсдан чиқармоқ учун биргалашуб бўкурган Самарқанд ёшлари ўз миллатиға 25 йил ҳизмат этган муҳтарам Маҳмудхўжа ила онинг рафиқларини золим Бухоро ҳукуматининг қўлидан қутқариб олмоқ ёки аларнинг бор-йуқларидан хабардор бўлмоқ учун ҳаракат этмадилар ва этмайлар. Мана шундай “тараққийпарвар” ёшларни “Қадрношунос” демай нима дейлук?!”.

1921 йил (бундан 104 йил олдин) – Ўзбек илмий комиссиясининг Тошкентда бўлиб ўтган йиғилишида илк бор ўзбеклардан хорижга талабалар юбориш масаласи муҳокама қилинди. Ўша йилнинг 7 майида бўлиб ўтган Маориф халқ комиссарлиги (вазирлиги) коллегияси йиғилишида ҳам яна шу масала кўтарилиб, маҳаллий миллат вакилларини хорижга ўкишга учун юбориш зарурлиги таъкидланди.  

Йиғилишда республика ҳукумати олдига ўзбеклардан 10, қирғизлардан 10, туркманлардан эса 5 кишини хорижга ўқишга юбориш масаласи қўйилди. Шу йилларда Европадаги давлатлар орасида Германия фан ва техника соҳасида катта ютуқларга эришгани сабабли ўзбекистонлик талабаларни Германияға ўқишга юбориш лозим, деган фикрга келинди.

1930 йил (бундан 95 йил олдин) – адабиётшунос олим, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби Лазиз Қаюмов аваллуд топди (вафоти 2004 йил). У – адабиётшунос олим, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, академик Азиз Қаюмовнинг укаси.  

1942 йил (бундан 83 йил олдин) – Ўзбекистон Савдо халқ комиссарлиги (вазирлиги) ўз муассасаларига берган буйруғида электр энергиясини тежашнинг қуйидагн йўлларинн белгилади: чироқни кундузи ёқмаслик, дераза ойналарини бўёқ ва чангдан тозазаш (улар ҳам маълум фоиз ёруғликни тутиб қолиши мумкин экан), ишлатилмаётган чироқни ўчириб юриш.  

Шу тариқа Иккинчи жаҳон уруши йилларида Ўзбекистон корхоналарида кўп қувватли лампочкалар кам қувватлисига алмаштирилди, ҳарбий маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган ва эвакуация қилинган корхоналарнинг ишини бир маромда таъминлаш учун электр энергиясини иқтисод қилиш бошланди.

1942 йил (бундан 83 йил олдин) – Ўзбекистон ҳукуматининг қарори билан шоли экувчи колхозлар ва очиқ сув ҳавзаларига эга корхоналарда ўрдак етиштирувчи фермалар ташкил этилди.

1993 йил (бундан 32 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳукуматга қарашли бўлмаган «Соғлом авлод учун» халқаро хайрия жамғармасини ташкил этиш тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.

1997 йил (бундан 28 йил олдин) – Германиянинг Бонн шаҳрида “Амир Темур ва унинг тарихдаги роли” мавзусида немис ва ўзбек олимлари иштирокида халқаро илмий анжуман ўтказилди.

2014 йил (бундан 11 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Тошкент шаҳрида «Фавворалар сайли» ёшлар оммавий-маданий тадбирларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2019 йил (бундан 6 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишда маъмурий тартиб-таомилларни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2024 йил (бундан 1 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Қурилиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни халқаро стандартлар билан уйғунлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Алишер ЭГАМБЕРДИЕВ тайёрлади, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Беҳбудийнинг тақдирига бефарқ қараганларга қарата ўткир мақола ёзган жадид муаллимини биласизми?